Latest news

17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  7 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  16

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти? News

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти?

Жўжа саналадиган фаслда эшитишга ўрганиб қолган мавзумиз яна "болалади".

Мавсум ҳал қилувчи паллага кириши билан чемпионатдаги жамоалар сонини кўпайтириш ғояси такрор туғилаверади (ўтган йил охирида ёзилган мақола → Футболни ўлдирманглар!). Чўкаётган одам хасга ёпишганидек, рақобатда ютқазиб қўйганлар лигадаги ўрнини турли йўллар билан сақлашга уринади. Кимдир "танк"ларини фаоллаштирса, ким ОАВ орқали жамоатчилик ёрдамини олмоқчи бўлади. Масалан, шу чемпионатда мухлислари ёзган хат туфайли элитада қолган жамоа бор...

Бу сафарги ташаббус ғалати эшитилса ҳам, чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" устозидан чиқди. Уни футболимиз афсонаси қўллаб-қувватлаган. Бабаян ёки Қосимовга шу мавзуда савол берилса, футбол ривожи, йигитларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш тўғрисидаги таъсирли жавоблар янграши аниқ.

Холис қаралса, бунақа ташаббусдан грандларнинг мақсади жуда содда бўлади: жамоаларнинг 16тага етиши кучсиз рақиблар ва ғалабали ўйинлар сонини кўпайтиради (бу янада кўпроқ "премия" вав қўшимча 12 очко дегани). Шу холос.

Нисбатан қийин вазиятда турган Вадим Абрамов эса ўзгаришдан миллий жамоа ютишини айтибди. Қулоққа ёқадиган, айни пайтда таъсирли жавоб. 

Аммо терма жамоадан шахсий манфаатлари йўлида, ўз мижозларини халқаро майдонда реклама қилиш воситаси сифатида фойдаланган мутахассисларни кўрганимиз учун айтамиз: Абрамов эътиборини кўпроқ "Динамо"га қаратгани маъқул. Ҳозирча самарқандликлар таркибида Катанец жамоаси учун битта ҳам номзод йўқ. Шу туфайли чемпионатнинг асосий аутсайдери томонидан айтиладиган исталган гап баҳонага айланиб кетади.

Аслида Карленовичнинг мавзу бўйича фикрлари кўпчилик учун қизиқ. Чунки мазкур қадамнинг термамиз учун фойдали бўлишини айтаётган мутахассис ўз вақтида (2008 йил) Олий Лигада клублар сонини камайтириш ташаббуси билан чиққан эди.

2017 йил Абрамов бошчилигида қуйи лигага йўл олган "Нефтчи" спорт принципларига зид равишда кейинги мавсумни элитада бошлагани ёдимизда. 1 йилдан кейин "Сурхон" ва "Динамо" ҳам шу тарзда Суперлигага чиқиб қолди. Олий ҳакам эса адолатсиз қарорлар ҳеч кимга фойда келтирмаслигини қисқа муддатда исботлаб берди.

Спорт принципининг бузилиши ҳар қайси ҳолатда бизнинг зараримизга ишлайди. Кўпчилик Про лигадаги рақобатга путур етиши ҳақида гапиряпти. Танганинг 2-томони ҳам бор. Пастдан кучсиз жамоанинг чиқиши Суперлигада мақсадсиз клуб, навбатчи ўйинлар сонини кўпайтиришдан бошқаси эмас. Бу ҳозирги "Хоразм" ёки "Янгиер" даражасидаги клублар 2024 йил элитада пайдо бўлишини англатади. Про лигада зўрға юрган жамоа Суперлигага молиявий жиҳатдан мослашолмаслиги аниқ. Иқтисодий муаммолар бор жойда тотализатор ва ноқонуний келишувлар гуллашига 31 йиллик тарихимиз гувоҳлик беради. 

Шундай экан, хаёлга келган фикрни тилга чиқаришдан олдин яхшилаб синтезлайлик. Лиганинг имиджи сиз хоҳлаётган очколардан анча қимматроқ.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика