Latest news

20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  1 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  65 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  0 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  10 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  18 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  41 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2

БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар" News

БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг амирлик спорт журналисти Жон Маклий БАА терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

- Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси саралашдаги рақибларини билиб олди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- БАА қийин гуруҳдан жой олди, аммо воқеалар ривожи бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Эрон гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринга асосий даъвогар. Қатар ва БАА учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллашса керак. Икки араб мамлакатлари тўртинчи босқичга йўл олишлари керак.

- БАА терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл олиш имкониятлари қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар яхши, сабаби мундиал иштирокчилари сони кўпайтирилди. Бундай яхши имконият бошқа бўлмайди. Иккинчи саралаш босқичидаги ўйин сифатидан кўнглим тўлмади. Жаҳон чемпионатига чиқишни ҳохласак яхшироқ футбол намойиш этишимиз керак. Айниқса ҳимоячи чизиғини яхшилаш керак. Ярим ҳимоя ва ҳужумдаги ўйинчиларни тўғри танлаш керак. Таркибимизга баланс етишмаяпти. Амирликлар вакиллари ЖЧ-2026га қўшимча плей-офф босқичи орқали чиқишлари ҳақиқатга яқинроқ.

- Гуруҳдаги асосий рақиблар: Эрон, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳақида гапириб ўтсангиз? Уч терма жамоа ҳам БААдан кучлироқми?

- Агар Эрон гуруҳда ғолиб бўла олмаса, мен шок ҳолатига тушишим аниқ. Улар ҳар тарафлама қолган жамоалардан устун. Шунингдек, форслар ЖЧнинг мунтазам иштирокчилари. Ўзбекистон - ажойиб терма жамоа. Таркиб иқтидорли ёшлар билан тўлган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларини ҳам кузатиб бораман. Ёш футболчилар секин асталик билан миллий терма жамоага ўтмоқда. Яқин келажакда терма жамоангиз Осиё грандлари қаторидан жой олишини тахмин қиламан. Қатар терма жамоаси авлодлар алмашинуви ва ўтиш даврида деган бўлардим, лекин шунга қарамай улар кетма-кет иккинчи маротаба Осиё кубогида ғалаба қозонишди. Бу даҳшатли натижа. Акром Афифнинг бир ўзи ўйин натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкин бўлган футболчи.

- БАА терма жамоаси Осиё кубогида омадсиз иштирок этди. Бош мураббий Паулу Бенту ҳам жамоада қолди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Жамоа ўтиш даврида ва ўз ўйинини изламоқда. Бош мураббий Бенту ҳали ўз услубини жамоага сингдира олмади. Жароҳатлар ҳам бунга халал бермоқда, аммо Бенту ўйин сифатини тез орада кучайтириши керак. Расмий ўйинларгача жуда кам вақт қолди.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика