Latest news

21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  3 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  4 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  8 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  14 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  2 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  11 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5

БАА ва Яман таклифлари рад этилди News

БАА ва Яман таклифлари рад этилди

ЎФФ БАА футбол федерациясининг 5-11 январь оралиғидаги икки томон учун мақбул бўладиган кунда Уммонда ҳар икки жамоа ёшлар (U-22) терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича билдирган таклифини рад этган.
Яна ҳам аниқроғи, БАА ФФ 3 ва 5 январь кунларига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи билан чиққан. Худди шундай таклифни Яман ҳам билдирган. Яманликлар хатто авиа чипталар ва меҳмонхона ҳаражатларини ҳам ўз зиммаларига олишларини айтишган. Эътиборлиси, Яман ва БАА Уммондаги Осиё чемпионатида бир гуруҳдан жой олишган. Тушуниш жуда қийин, тайёр ўйинлар таклиф қилинсаю, бизникилар бундан осонликча воз кечиб юборишса. "Пахтакор" жамоасининг иккинчи таркибига мағлуб (1:3) бўлган Шуҳрат Мақсудов шогирдлари учун асосини БАА миллий термаси футболчилари ташкил этадиган жамоа билан чинакамига ўртоқлик ўйини ўтказган яхши эмасмиди? Таъкидлаш жоиз, айнан шу кунлар оралиғида, яъни 5-11 январь кунлари терма жамоамиз Дубайда йиғин ўтказади ва у ердан Уммондаги Осиё чемпионатида қатнашиш учун йўлга чиқади.   


Камолиддин Алимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика