БАА терма жамоасига Ўзбекистоннинг собиқ фуқароси жалб қилинди
12 jul 2020 23:42
News
БАА терма жамоасига Ўзбекистоннинг собиқ фуқароси жалб қилинди
"Футбол бўйича Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасининг янги бош мураббийи Хорхе Пинто сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Иордания ва Тожикистон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларига таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 3 нафар маҳаллийлаштирилган футболчилар ўрин олган - Фабио Лима, Кайо Канедо ва Себастьян Тяльбу.
Эсингизда бўлса, БАА чемпионатининг 2014/15 йилги мавсумида Лима Ўзбекистон фуқароси сифатида ўйнаганди. Аммо бразилиялик футболчи қаерда, қачон ва қай тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлгани сирлигича қолмоқда. Албатта, паспорт ҳақиқий эди", дейилади хабарда.
Биз ўша паспорт тасвирини топдик.
Маълумот учун, 2014 йилнинг октябрь ойида сайтимиз орқали мазкур фуқаролик паспорти сохта бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.
27 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи айни пайтда Дубайнинг "Ал-Васль" клуби футболчиси ҳисобланади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments