Latest news

08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  0 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  5 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12

БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин News

БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин

Шунингдек, келиб чиқиши Бразилияга бориб тақаладиган бир нечта ўйинчиларнинг терма жамоадаги иккинчи ва учинчи учрашувида майдонга тушиш эҳтимоли мавжуд.

5 июнь куни жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. 

Мезбонларнинг руминиялик янги бош мураббийи Космин Олариу бўлажак беллашувларга бир қатор футболчиларга илк маротаба миллий терма жамоа либосини кийиш имкониятини бериши мумкин.

Олариу рўйхатидан ўрин олган тўрт нафар футболчи ҳали дебютини ўтказмаган. Эҳтимол, Ўзбекистонга қарши ўйинда улар дебютини амалга оширлари мумкин. Келинг, улар билан танишамиз.

Ҳамад ал-Мақбалий (дарвозабон)

21 ёшли дарвозабон "Шабаб Ал Аҳли" клуби шарафини ҳимоя қилади. БАА Про лигасида 23 ўйинда майдонга тушиб, 18 маротаба дарвозасидан тўп олиб чиқди, 10 та ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ўтган йил терма жамоага Араб кубоги турнири учун чақирув олган, бироқ ҳалигача имкон берилмаган.

Саша Ивкович (ҳимоячи)

"Ал Ваҳда"нинг 32 ёшли мудофаа вакили Хорватияда таваллуд топган, аммо ёшлар тоифасида Сербия шарафини ҳимоя қилган. 2025 йил 21 февралда ФИФА Ивковичнинг Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш тўғрисидаги сўровини маъқуллади.

Алаэддин Зуҳир (ҳимоячи)

"Ал Ваҳда"нинг 25 ёшли орқа чизиқ вакилининг келиб чиқиши Африка қитъасидаги Тунис мамлакатига бориб тақалади. Айнан Туниснинг "Монастир" клубидан араб мамлакатига йўл олган Зуҳир кейинчалик БАА фуқаролигини олди.

Жуниор Ндиае (ҳужумчи)

Ндиае Бирлашган Араб Амирликларида туғилган, бироқ унинг болалиги Францияда ўтган ва у Европа мамлакатининг ўсмирлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ндиае халқаро миқёсда Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Сенегал ва Камерун таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга эди, бироқ у Осиёни танлади. Ндиае ўтган йили Қатар ва Эронга қарши ўйинларга илк маротаба чақирув олди, бироқ майдонга тушиш бахтига муяссар бўлмади.

Бонус: Луанзино (ярим ҳимоячи)

"Шаржа" ярим ҳимоячиси дебютини Шимолий Кореяга қарши баҳсда ўтказди. Аммо шу ўйин келиб чиқиши бразилиялик бўлган футболчи учун ягона ҳисобланади.

Шунингдек, келиб чиқиши Бразилияга бориб тақаладиган Лукас Пимента (ҳимоячи), Кайо Лукас (ҳужумчи) БАА либосида иккитадан учрашувда майдонга тушган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика