Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  0 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ News

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ

Бугун Дубайда истиқомат қилаётган Championat.asia жамоаси шу ерда, аммо жуда чекка жойда вақтинча яшаган ва машғулот олиб борган терма жамоа меҳмонхонасига борди.

Меҳмонхонага кириб боришимиз ҳам қизиқ кечди. Security (қўриқлаш ходими) барака топсин, бизга ортиқа тўсқинлик қилмади ва йўлимизни очиб берди. Шу тариқа воқеа жойидан стендап, фото ва видео тайёрлашга муваффақ бўлдик. Бизни у ерда кўрган футболчилар ҳам бироз ажабланди, чунки терма лагери ёпиқ ҳолатда бўлгани учун улар биз топиб боришимизни кутмаган. 

Терма жамоа 12:30 да меҳмонхонани тарк этган бўлса, биз йўл-йўлакай машинамиз бензинини тўлдириб олдик ва автобус билан кортеж ҳосил қилиб кетдик. 

Шундай қилиб, маҳаллий вақт билан соат 13:50 да терма жамоа ўзи учун ажратилган отелига етиб келди ва тушлик қилишга кириб кетди. 

Биз Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионига йўл олдик ва матбуот анжуманига қадар фоторепортаж тайёрладик. Кейин соат 18:00 да БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу ва Ҳолид Эйса иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. БАА устози сифатидаги биринчи матбуот анжуманида қатнашган Олариу: "Бундай қисқа вақт ичида катта ўзгаришлар қилиш қийин. Сўнгги бир ҳафта давомида биз тайёргарлик олиб бордик. Футболчиларда иштиёқ жуда юқори, айрим вазиятларда мен уларга тинчланиш кераклиги ҳақида ҳам айтдим", деди. Матбуот анжуманидан сўнг мезбонлар ОАВ вакиллари учун 15 дақиқа очиқ ўтадиган машғулотларга киришди. Биз жараёнларни тарихга муҳрладик. 

Шундан сўнг 19:15 да Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокида анжуман режалаштирилганди. Бироқ улар 15 дақиқа кечикиб келишди. Эҳтимол, бу терма жамоа жойлашган меҳмонхона стадиондан 25 км узоқликда бўлгани учундир. Айниқса, тиғиз вақтда стадионга ўз вақтида етиб келиш мушкул. Бу нарса эртанги ўйинда ҳам таъсирини ўтказмаса бас. 

Шу жойида яна матбуот анжумани мавзусига қайтадиган бўлсак, унда қатнашганларнинг 90 фоизи ўзбекистонликлар эди. Бу чамаси 40 нафар журналист деганидир. Бу рақам шунчаки ҳайратланарли! Улар орасида кўпни кўрган журналист ва шарҳловчилар билан бир қаторда, энди ўсиб келаётган ОАВ вакилларини ҳам кўришимиз мумкин эди. Тажрибали журналистларнинг маълум қилишича, бу каби ҳолат илгари Ўзбекистонда япониялик журналистлар иштирокида рўй берган экан. Тимур Кападзе ҳамда Жалолиддин Машарипов ҳам бундан бироз таажжубга тушгани ва ҳаяжонлангани сезилди. Нима ҳам деймиз, Абу-Дабида файзимизни берсин. Машарипов таъкидлаганидек, ҳеч қачон бундай босқич ва даврда бўлмаганмиз. Бутун халқ терма жамоадан ижобий натижани кутмоқда. 

Матбуот анжуманидан аввал ўзбекистонлик журналистларнинг аккредитацияси масаласи ҳам очиқ турганди, яъни сўроқ остида эди. Бироқ ЎФАнинг саъй-ҳаракатлари эвазига бу ижобий ҳал этилди ва Ўзбекистондан келган ҳамкасблар стадионга киришда ортиқча муаммога дуч келмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Хуллас, бугунги кунимиз баракали ўтди. Одам ёқимли чарчоқни ҳис этди десак муболаға бўлмайди. Энди Сардор Рашидов авжига чиққан "90minutuz" подкастини томоша қилиб, ҳордиқ чиқарамиз. Шунингдек, эртанги тарихий кун учун куч тўплаймиз.


Шерзод Нурматов

Дубай, БАА


БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика