Latest news

22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  0 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  7 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  8 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  41

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади" News

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади"

БАА навбатдаги Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

БАА футбол ассоциацияси президенти Марван бин Галита ОФК расмий сайтига интервью бериб мусобақага тайёргарлик ҳамда БАА терма жамоасининг имкониятлари ҳақида гапирди.

Маълумки, Осиё Кубоги иккинчи бор БААда ўтказилади. Биринчиси 1996 йил ташкил этилган бўлиб, бунда Саудия Арабистони зафар қучганди. Саудияликлар мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида БААни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган.

- БАА терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогида 3-ўринни қўлга киритганди. Кейинги режалар қандай кўринишда бўлади?
- Албатта, бизда мақсад юқори. Биз ҳам қитъада ва жаҳонда ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида кучли тўртликка киришни мақсад қилгандик. Якунда эса бронза медалларига эга чиққанмиз. Ўшанда фақат ярим финалда мезбон Австралияга имкониятни бой берганмиз. Эндиликда мухлислар катта иштиёқ билан Осиё Кубоги-2019ни кутишяпти. 2010 йил Гуангжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медалларни қўлга киритгандик. Бу йил Индонезияда бўлиб ўтган мусобақада эса учинчи ўринни олдик. Демак, ҳаммаси яхши кетяпти дея оламан. Биз мана шу жамоа билан 2020 йилги Токио Олимпиадасига боришга ҳаракат қиламиз.

- Осиё Кубогида иштирок этишдан асосий мақсад?
- Биз мусобақа мезбонимиз. Ҳамма ўйинлар ўз уйимизда бўлиб ўтади. Мақсад эса битта: чемпион бўлиш! Ижобий натижалар терма жамоанинг янада ишонч билан олға қадам ташлашини билдиради. Агар Осиё Кубогида зафар қучсак, шубҳасиз энг катта орзуларимиздан бири амалга ошган бўлади. Биз шунингдек, Индонезияда ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионатини ҳам унутганимиз йўқ. Бу мусобақада ёшларимизга омад тилаб қоламан. Мақсад эса кучли тўртликка кириб U-20 жаҳон чемпионатига йўл олиш.

- Осиё Кубогига мезбонлик қилиш орқали БАА футбол ассоциацияси нималарга эришади?
- Бундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилиш унда ғолиб чиқишдек гап. БАА ҳар доим жаҳон диққат марказида бўлишни хоҳлайди ва бизда кўплаб тадбирлар ташкил этилади. Бизнинг мамлакатда футбол инфратузилмаси юқори, ажойиб стадионларимиз бор, жамоат транспортлари доим хизматингизда, меҳмонхона ва дўконларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Биз тарихда биринчи бор 24та терма жамоа қатнашадиган қитъанинг энг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Тўртта шаҳарда бўлиб ўтадиган ҳамма ўйинлар мухлисларга байрам кайфиятини улашишини хоҳлаймиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика