Latest news

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

Азмун, Иньеста... Мундиалдан кейин терма жамоа билан хайрлашганлар News

Азмун, Иньеста... Мундиалдан кейин терма жамоа билан хайрлашганлар

Жаҳон Чемпионати — халқаро турнир ҳисобланади. Кўплаб ўйинчилар айнан шу чемпионат доирасида фаолиятини якунлаган.

Бугун ЖЧ-2018да терма жамоадаги ишига нуқта қўйган машҳур ўйинчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Андрес Иньеста (Испания терма жамоаси)
Бу йилги чемпионат Иньестанинг терма жамоадаги энг сўнгги иштироки экани кўпчиликка маълум эди. Айнан шу ҳолат, Андрес ҳар бир ўйинга масъулият билан ёндашиши керак бўлганини англатади. Иньеста ЖЧда қатнашган охирги баҳси Россия термасига қарши учрашув бўлди. Ўтган мавсумда Андрес «Барселона» билан хайрлашиб, Япониянинг «Виссел Кобе» клуби томон йўл олганди. Энди эса, миллий термадаги фаолияти ҳам ўз ниҳоясига етди. Испаниянинг муҳим ўйинчиларидан бири халқаро майдондан кетди. У 2006 йилдан бери Испания шаънини ҳимоя қилиб, икки маротаба Европа Чемпионатида ва бир марта Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган.

Хавьер Маскерано (Аргентина терма жамоаси)
Баъзилар Маскерано чемпионатдан аввал термадаги фаолиятини якунлаши керак эди дейди. У шунча йиллик тажрибаси билан кечириб бўлмас қўпол хатоларга йўл қўйди. Аслида, у ўзининг мақоми, тажрибаси билан бошқа ўйинчиларни қўллаб-қувватлаши лозим эди. Бироқ, Хавьер ўзига бўлган ишончи пастлиги туфайли баъзи камчиликлари кўзга ташланиб қолди. 2003 йилдан бери Аргентина таркибида майдонга тушса ҳам, Иньестачалик ҳам тўп сура олмади.

Орибе Перальта ва Рафаэль Маркес (Мексика терма жамоаси)
Маркес ва Мексика терма жамоаси худди доим бирга бўладигандек туюларди. Бу термани Рафаэлдек етакчисиз тасаввур қилиш қийин эди. Лекин энди таркибида Маркес бўлмайдиган Мексика терма жамоасига кўникишга тўғри келади. 39 ёшли футболчи терма таркибидаги 146 ўйинда иштирок этиб, 19 маротаба гол урган. Перальтани озчилик танийди. Аммо мексикаликлар уни жуда яхши кўришади ва ҳурмат қилишади. У терма таркибида 67та учрашувда майдонга тушиб, 25та гол уришга муваффақ бўлган.        

Кейсуке Хонда ва Макото Хасэбе (Япония терма жамоаси)
Хонда узоқ йиллардан бери японларнинг севимли ўйинчиларидан бири саналади. Кейсуке ЦСКАда тўп сурганида, унинг кўплаб мухлислари Россияга келиб, ўйинни томоша қилишганди. У мамлакатининг ишончини қозона олган. Бу йилги чемпионатда у ўйинда тўлиқ вақт мобайнида иштирок этолмаслигини кўпчилик яхши биларди. Аммо, қисқа вақт бўлса ҳам, у майдонда жуда сифатли даражада ҳаракатланди. Белгияга қарши учрашувда тезкор ўйнади, Сенегал дарвозасига гол урди ва Колумбия билан баҳсда голли узатма берди. Умуман олганда, ишини аъло даражада бажарди. Унинг ҳисобида 97та ўйин ва 37та гол бор. Агар японлар финалга чиққанида, Хонда иштирокидаги учрашувлар сони 100та бўлармиди?! Хасэбе — терманинг фахрийи, муҳим ўйинчилардан биридир. У терманинг 114та баҳсида иштирок этган.
 
Вильям Квист ва Микаэль Крон-Дели (Дания терма жамоаси)
Даниянинг муҳим икки ярим ҳимоячиси ҳам ўз термаси билан хайрлашди. Тўғри, жамоа 1/8 финалгача борди. Аммо, бу вақт ичида улар ўзини тўлиқ намоён қилишга улгурмади. 33 ёшли Квист жароҳатлангани сабабли фақат битта ўйинда иштирок этди. 35 ёшли Крон-Дели ҳам 1та баҳсда майдонга тушди, холос.    
 
Роман Торрес, Габриэль Гомес, Луис Техада, Хайме Пенедо, Блас Перес, Фелипе Балой (Панама терма жамоаси)
Панаманинг деярли ярим ўйинчилари жамоаси билан хайрлашди. Гомес 34, Техад ва Пенедо 36, Балой ва Перес эса 37 ёшда. Улар орасида энг ёши ҳисобланган Гомес ҳам термадаги фаолиятига нуқта қўйди. Габриэль Гомес жамоадаги энг оғир (99 кг) ўйинчи экани билан ҳам бошқалардан ажралиб турарди. Шунинг сабабли ҳам, рақиблари уни тўхташи бироз қийин кечарди.  

Сердар Азмун (Эрон терма жамоаси)
Азмун фаолиятини якунлаши кутилмаган ва энг қайғули ҳолат бўлди. «Рубин» футболчиси эндигина 23га тўлганди. У 2014-2018 йиллар мобайнида миллий термаси таркибида 36та ўйинда иштирок этиб, 23та гол уришга муваффақ бўлган. У ҳали майдонда «порлаб», афсонавий ўйинчилардан бири бўлиши керак эди. Аммо, термадаги босим ва танқидлар натижасида у термадан кетишни истади. Сердарнинг онаси бетоб эди. Турли гап-сўз ва танқидлар онасига салбий таъсир кўрсатиб, аҳволи оғирлашмаслиги учун Азмун термани эмас, онасини танлаган.

Жаҳон Чемпионатидан сўнг фаолиятини тамомлаш энг тўғри қарор бўлса керак. Қизиқ, кимдир ҳеч кимга билдирмай фаолиятига нуқта қўйса, яна кимдир ўйин сифати пасайгани ёки ёши ўтгани учун четлаштирилади. Баъзилар эса анча вақт ўтгандан кейин ушбу соҳадан кетганлиги ҳақида хабар беради. Федерациядаги келишмовчиликлар туфайли Муҳаммад Салаҳ ҳам Миср термасидан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан ташқари, Агуэро, Ди Мария, Рохо, ҳаттоки, Игуаин ва Месси ҳам Аргентина термасидан кетиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўзлар болалаган эди. Лекин булар халқаро турнирларда тарқаладиган шунчаки миш-мишлардан бири ҳисобланади.  

soccer.ru сайтидан Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика