Азизжон Ғаниев тикланишни бошлади
11 sep 2018 11:34
News
Азизжон Ғаниев тикланишни бошлади
Иқтидорли футболчи Азизжон Ғаниев, 8 июль куни “Навбаҳор”га қарши бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олган эди.
Тиббий кўрик ва хулосалардан сўнг футболчи жарроҳлик амалиёти ўтказиши кераклиги маълум бўлди.
Шу муносабат билан Ғаниев 21 август куни Японияга жўнаб кетган эди. У яқинда Токио шаҳридаги Seirei Hamamatsu General Hospitalда жарроҳлик амалиётини ўтказди. Айни кунларда эса у тикланиш жараёнини бошлаб юборди. Футболчи сентябрь ойининг охиригача у ерда, шифокорлар назоратида тикланиш жараёнини ўтказади ва клуб қароргоҳига қайтиб, мустақил тикланиш машқларини бошлайди. Азизжон Ғаниев кутилганидан кўра тезроқ сафга қайтиши кутилмоқда.
Азизжонга тезроқ соғайиб, сафимизга қайтишига тилак билдириб қоламиз. Биз унинг ўйинларини соғиндик!
Футболчининг йўл ва тиббий муолажалари учун харажатларнинг барчаси клуб томонидан амалга оширилди.
Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
19:21
1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин 6
Comments