Latest news

01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10

Азиз Тўхтабоев: “Тимур Кападзе ўз маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларига ҳисса қўшмоқда” News

Азиз Тўхтабоев: “Тимур Кападзе ўз маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларига ҳисса қўшмоқда”

Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга чексиз миннатдорчилик билдираман. Қўқонда “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Бугунги ғалаба Қўқондаги байрамга ҳамоханг бўлди. Тезкор гол бизга ҳам ёрдам берди, ҳам зараримизга ишлади. Ҳисобни очгач, бироз хотиржамликка берилдик. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз яна шиддатни ошириб рақибни йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Бир неча ойдан бери Тимур Кападзе ўзининг маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларида ҳисса қўшмоқда. У киши ЎФАдаги ишларидан бўш вақтларида ўз ёрдамларини бериб келишяпти, бунинг учун Темур акага раҳмат айтаман.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб ташаббусни рақибга бериб қўйгандек бўлдик. Танаффусда футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланишни айтдик. Улар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди.

Авазхон Маматхўжаев ўз имкониятларидан ҳали бешдан бирини ҳам кўрсатгани йўқ. Унинг потенциали жуда юқори. Биз агар Авазхондан тўғри фойдалансак келажакда терма жамоамизга ҳам ёрдам берадиган футболчи бўлади.

Отабек Ҳайдаров биринчи даврани Қирғизистонда ўтказди. Унинг имкониятларини мендан яхши биладиган мутахассис бўлмаса керак. Унга бироз омад ва вазиятларда совуққонлик етишмаяпти. Биринчи голини уриб олгач, ўйини кучайиб кетишига ишончим комил. Отабекка ҳозир мухлисларимизнинг руҳий далдалари жуда зарур.
“Қўқон-1912” жамоасини уй жамоаси дейиш нотўғри бўлса керак. Сабаби биз сафарда иккита ғалаба қозондик. Иккита дуранг ўйнадик. Тан олиш лозим, ўз майдонимизда ғалаба қозонишнинг гашти бошқача", - дейди Тўхтабоев. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика