Latest news

07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  0 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18

Азиз Ибрагимов "Динамо", "Бухоро" ва МТЖ ҳақида News

Азиз Ибрагимов "Динамо", "Бухоро" ва МТЖ ҳақида

Спорт канали орқали эфирга узатилган "Футбол шарҳи" кўрсатувида меҳмон бўлган "Бухоро" клуби футболчиси Азиз Ибрагимов биринчи даврада дуч келган баъзи муаммолар ва терма жамоа ҳақида фикр билдирди.


"Динамо"даги фаолиятимга келадиган бўлсак, Самарқанд жуда чиройли ва яхши шаҳар. "Динамо"нинг стадионидаги майдон чими яхши ҳолатда. Лекин "Динамо" раҳбариятида баъзи ўзгаришлар қилиниши керак деб ўйлайман. Мен "Динамо"даги фаолиятимдан қониқмадим. Клуб истиқомат қилган қароргоҳ жуда ёмон аҳволда эди. Ювиниш хонасида биттагина душ ишларди. Кир ювиш хонаси ҳам жуда ачинарли ҳолатда эди. Футболчилар ўз кирларини ўзлари ювишарди, бунинг учун эса анча узоқ навбат кутардик. Барча хоналарда ҳам кондиционерлар ишламасди. Умумий қилиб айтганда, клуб қароргоҳи ёмон аҳволда қолганди. Футболчилар раҳбарият қилиши лозим бўлган ишларни ўзлари бажаришарди. Ҳамма ўз ишини қилиши керак деб ўйлайман. "Динамо"да клуб раҳбарияти ўзгаришларга муҳтож. "Бухоро"да эса аксинча. Бухорода футболчиларга керакли бўлган барча шароитлар яратиб берилган. Ётоқхонада ҳам шароитлар яхши, симсиз интернетгача биз футболчиларга муҳайё этилган. Футболда майда нарсалар бўлмайди. Барча клублар аввало ҳақиқий профессионал бўлиши лозим деб ўйлайман", - дея ўз фикрларини билдирди Азиз Ибрагимов.

"Терма жамоамиз Самвел Бабаян қўли остида ҳар тарафлама яхши тарафга ўзгарди. Тактик жиҳатдан ҳам, бошқа ташкилий ишларда ҳам терма жамоамиз кучайди. Самвел Бабаян кучли мутахассис эканлигини исботлади. Бешта ўйин ва бешта ғалаба сўзларим исботи бўла олади", - дейди Азиз Ибрагимов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика