Азиз Ҳайдаров: "Мен Куперга ишонаман"
14 jan 2019 12:42
News
Азиз Ҳайдаров: "Мен Куперга ишонаман"
Ҳаммамиз ўйинни катта қизиқиш ва ҳаяжон билан томоша қилдик. Айни пайтда жуда кўпчилик терма жамоамиз ҳақида илиқ фикрларни билдиряпти. "Локомотив" таркибида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Азизбек Ҳайдаров ҳам ўйиндан сўнг берган интервьюсида ўз хурсандчилигини яширмади.
- Ўйин ҳақида қисқача фикрингиз?
- Бугун жуда ажойиб учрашув гувоҳига айдландик. Биринчидан, қўлга киритилган ғалаба билан бутун Ўзбекистон халқини табриклайман. Иккинчидан, мен аввалги интервьюмда ҳам айтгандим: жамоамиз ўйиндан ўйинга ўсади деб. Бугун шуни амалда кўрдик. Уммон билан баҳс мусобақанинг илк учрашуви бўлгани боис босим ва ҳаяжон бор эди. Балки шунга ўйин қовушмаган бўлиши мумкин.
Лекин иккинчи беллашувда ҳамма бирдек яхши ҳаракат қилди. Лекин бош мураббийга баҳо беришга ҳали эрта. Эктор Купер энди иккита расмий ўйин ўтказди. Насиб қилса, ҳали ғалабали онлар кўп бўлади. Шу ўринда бир нарсани иайтиб ўтишни хоҳлардим, бугунги натижадан келиб чиқиб бизда ҳаммаси супер дейиш нотўғри. Муҳими, ғалабадан роҳатланиб кетмаслик керак. Кейинги ўйинларда мураббийнинг ҳақиқий кучини кўрамиз. Шахсан мен Куперга ишонаман.
- Сизнингча, учрашувнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?
- Бутун жамоани айтган бўлардим. Лекин ёш укаларимиз Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродовларга алоҳида раҳмат айтса арзийди. Умуман олганда ҳамма беш баҳога лойиқ ҳаракат қилди.
- Японияга қарши баҳсдан нима кутяпсиз ва имкониятлар ҳақида?
- Тўғрисини айтсам, фақат ғалаба кутяпман. Биламиз, Япония жуда кучли, бироқ бугунги кун футболи шуни кўрсатяптики, исталган жамоа исталган рақибга қарши ўйнай оляпти. Шу боис мен терма жамоамизга ишонаман. Ўйлайманки, футболчилар Японияга қарши янада чиройли футбол намойиш этишади.
Х.Холиқов суҳбатлашди.
Comments