Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Азиз Ҳайдаров: “Мана кўрасиз, Осиё чемпиони бўлган укаларимиз барчамизнинг юзимизни ёруғ қилишади” News

Азиз Ҳайдаров: “Мана кўрасиз, Осиё чемпиони бўлган укаларимиз барчамизнинг юзимизни ёруғ қилишади”

Бир неча йиллардан буён Амирлик чемпионатида тўп сураётган Азиз Ҳайдаров Осиё чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик футболчиларга раҳмат айтиб, ўзининг илиқ тилакларини билдирди.

“Ўзбекистон халқини чин юрагимдан муборакбод этаман. Уларга шундай улкан ғалабалар ярашиб туради. Биз эплай олмаган ва биз ютолмаган совринлар укаларимизга насиб қилса, бошимиз кўкка етади. Мен ишонаман, улар 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига ҳам боришади ва барчамизнинг юзимизни ёруғ қилишади”, — дейди Азиз Ҳайдаров.

“Қилинган хатолардан кўзимиз очилса, тўғри йўлга тушиб олсак, Худонинг ўзи ишимизни юриштиради. Осиё Чемпионатини бутун оила-аъзоларимиз билан бирга кўрдик ва финалдан кейин байрам қилдик. Мен футболчиларнинг ҳар бирига, нафақат ўзларига, балки ота-оналарига ҳам раҳмат айтишни истардим. Умид қиламанки, улар яхши ният билан битта мақсад йўлида ҳаракат қилишда давом этишади ва барчамизнинг бахтимизга саломат бўлишади”.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика