Latest news

12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  1 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   55 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  5 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  40 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  37 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6

"Азиз Ғаниев барча ишни қилиб кўрди. Катанец учун эса креатив футболчилар иккинчи даражали" — Абдулазиз Искандаров таҳлили News

"Азиз Ғаниев барча ишни қилиб кўрди. Катанец учун эса креатив футболчилар иккинчи даражали" — Абдулазиз Искандаров таҳлили

Азиз Ғаниевнинг терма жамоа рўйхатидан жой олмагани кўпчилик мухлисларда катта эътирозларни келтириб чиқарди. Ўзимиз ҳам бу борада ажабландик.

Сречко Катанец жамоасида ижодкорлар иккинчи даражали

Келинг, дастлаб терма жамоа таркибида Қатарга олиб кетилган марказий ярим ҳимоячиларга назар ташлаймиз. Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Диёр Ҳолматов Қатарга борадиган рўйхатдан жой олди. Табиийки, Отабек Шукуров терма жамоада таянч позициясида ўйнайди. "Қора" ишни бажаради. Бунга гап сўз йўқ. Одил Ҳамробеков ҳам Шукуровнинг ёнидан жой олиши аниқ. Лекин услуб томонлама олиб қаралганда бу икки футболчи юқорида айтганимиздек асосан "қора" иш билан шуғулланади. Одил Ҳамробеков бу йил ўз даражасидан пастлаганини, ўйинида пасайиш бўлганини кўрдик. Шунга қарамай у Катанец жамоасида муҳим фигура бўлиб қолаверади. Биз креатив ўйин қиладиган, ностандарт қарорларга эга Искандеровга Катанец катта ўйинларда ишонч билдирмаяпти. Бу кўпроқ унинг фалсафаси ва услуби билан боғлиқ, деб ўйлайман. Яъни мураббий ўйинни ҳимоядан қуради ва бунда ярим ҳимоячиларнинг ҳимояланиш сифатлари асосий планга чиқади. Осиё Кубогида ҳам ижодкор футболчи Искандеровнинг хизматидан кўп ҳам фойдаланмаса керак. Катанец эса бундай типдаги ўйинчи ролида Ғаниев ўрнида Искандеровни олиб кетди. Азиз Ғаниев таянчда ҳам, ундан олдинроқда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, Шукуров билан ҳам рақобатлашиши мумкин эди. 

Сречко Катанец: "Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди. Футболчиларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ"

Азиз Ғаниев терма жамоага муносибми?

Азиз Ғаниев БАА Про лигаснинг 2022/23 мавсумидаги барча 26та ўйинда майдонга тушди ва майдонда жами 2026 дақиқа тўп тепди. 3та гол, 3та ассист қайд этди. Чемпионатнинг жорий мавсумида 11та ўйинда 1та гол, 3та ассист амалга оширишга улгурди. Сўнгги 3 мавсумда 60та ўйинда 5та гол 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Энг муҳими ўз клубида ўрнига эга ва мунтазам ўйин амалиётини олиб келяпти. 

Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" билан сўнгги 3 йилда қуйидаги совринларга эга чиқди:

БАА чемпионати ✅

БАА Президенти Кубоги ✅

БАА Лига Кубоги ✅

БАА Суперкубоги ✅

Азиз Ғаниев Катанец бошчилигида биринчи маротаба 2021 йил Малайзия билан ўйинда майдонга тушган. Шу пайтгача жами 7та ўйинда 338 дақиқа имконият берган. Терма жамоанинг октябрь ва ноябрь ойидаги йиғинларда ҳам таркибга жалб қилди. Аммо Катанец Ғаниевга катта ишонч билан қараётгани йўқ эди. Туркманистон билан ўйинда 1 дақиқа, Вьетнам билан 45 дақиқа, АҚШ билан 22 дақиқа имконият берди. Фақатгина март ойида Венесуэла билан кечган ўртоқлик ўйинидагина тўлиқ ҳаракат қилди. Айрим паллаларда зўр формада бўлиб турган пайтида ҳам таклиф қилингани йўқ. Якунда эса Осиё Кубогига ҳам олиб кетмади. 

Журналист ва мураббийнинг қарашлари ҳеч қачон бир жойдан чиқмаган. Бизга ёқаётган футболчи унга ёқмаслиги мумкин. У чақираётган футболчи бизнинг қарашимизда нотўғридек бўлиши мумкин. Журналистлар нега бош мураббийни танқид қилади, у кўрмаётган нарсаларни журналист кўради. Терма жамоада барча ўйнашга ҳақли бўлиши, барча учун эшик очиқ бўлиши керак. Ўзини кўрсатаётган футболчига ёпилиши керак эмас. Аммо Катанецнинг терма жамоаси клубга ўхшаб қолгандек. Аввалдан бир гап борки, ҳеч қачон инкор қилиб бўлмайди. Терма жамоада шу пайтнинг энг кучлилари, энг муносиблари ўйнаши керак. Азиз Ғаниев эса бунинг учун барча ишни қилиб кўрди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика