Latest news

20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  1 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9

Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 4 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан ўрин олган учта баҳс якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Андижон" - ОКМК тўқнашуви: баҳсли пенальти.

"Андижон" - ОКМК учрашувининг 37-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли вакили рақиб жарима майдонига ёриб кираётган вақтда ҳимоячининг қаршилигига учради ҳамда йиқилиб тушди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин пенальти белгилади, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Ҳимоячи уни очиқчасига чалиб, тўхтатиб қолган. 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли. Шу сабабли, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.



2-вазият. "Андижон" - ОКМК ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Андижон" - ОКМК беллашувининг 90-дақиқасида меҳмонларнинг 28-рақамли футболчиси ўз жарима майдонида тўпни тўхтатаётган вақтда тўп унинг қўлига теккандек кўринди. Аммо бош ҳакам Рустам Лутфуллин пенальти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга аралашмай тўғри қилган. Кадрлар ҳимоячининг қўлига ёки ўйнаш мумкин бўлган тана қисмига тўп текканини кўрсатиб бера олмаган. Ҳакам тўғри жой танлаган ва ҳолатни тўғри баҳолаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топди.



3-вазият. "Металлург" - "Локомотив" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Металлург" - "Локомотив" учрашувининг 3-дақиқасида мезбонларнинг 24-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 17-рақамли аъзосининг оёғига бутсасининг таг қисми билан жиддий зарба берди. Бош ҳакам Азиз Асимов дастлаб ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.



4-вазият. "Металлург" - "Локомотив" тўқнашуви: баҳсли пенальти.

"Металлург" - "Локомотив" учрашувининг 20-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли вакили меҳмонлар ҳимоячиси билан тўп учун курашга кирди ва жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Азиз Асимов дастлаб пенальти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетгандан сўнг ВАР ҳаками Асимовни монитор ёнига чақирди ва рефери вазиятни тўлиқ ўрганиб, нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга нотўғри аралашган. Ракурс орқали ҳолатни аниқ кўришнинг иложи йўқ. Шу сабабдан, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди.



5-вазият. "Металлург" - "Локомотив" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Металлург" - "Локомотив" беллашувининг 55-дақиқасида мезбонларнинг 22-рақамли футболчиси пойтахтликларнинг 2-рақамли вакилига қарши ўз жарима майдонида қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Азиз Асимов дарҳол нуқтага ишора қилди. ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимояланаётган футболчи рақибининг орқасидан қўполлик ишлатиб, унинг тўпга эгалик қилишига қаршилик қилган. Пенальти белгилаш учун асос етарли ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика