Latest news

02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  5 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8

Азиз Амонов: "Эронда футбол учрашувида тўхталиш кам. Ҳакамлар курашга қўйиб беришади" News

Азиз Амонов: "Эронда футбол учрашувида тўхталиш кам. Ҳакамлар курашга қўйиб беришади"

Эроннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси Азиз Амонов бугун терма жамоа ихтиёрига етиб келди.

Футболчи бугунги машғулот аввалида "Истиқлол"га кўникиш, Ўзбекистон ва Эрон футболи ўртасидаги фарқ ва бошқа саволларга жавоб бериб ўтди. 

- Янги жамоангизга мослашиш жараёни қандай кетяпти?

- Мослашиб кетиш яхши бўлди. Жамоадаги йигитлар илиқ қабул қилишди. Ҳозирда биринчи ўринда кетмоқдамиз. Мана шу ўринимизни сақлаб қолишимиз керак. 

- Эрон ва ўзбек футболи ўртасидаги фарқ ҳақида...

- Асосан курашларга асосланган. Эронда ҳакамлар курашга қўйиб беришади. Тўхталишлар кам. Жамоалар очиқ футбол таклиф қилишади. Ўзбекистон чемпионати ҳам кучли. 

- Машғулотлардаги тафовутни сездингизми?

- Охиригача ҳаракат қилишади. Ўзбекистон чемпионатига нисбатан техник эмас. Эронда реклама, медиа жуда ривожланган. Машғулот жараёнларини кўрсатишади. Асосий фарқ витаминизацияда бўлиши мумкин. Ўйиндан кейин шу нарсалар ривожланган. 

- Тил борасида муаммога учрамадингизми? Жамоадаошларингиз билан қайси тилда гаплашяпсиз?

- Ингилиз тилини ўрганмоқдаман. Асосан ингилиз тили орқали мулоқот қилишга ҳаракат қиляпман. 

- Эрон клубига ўтганингиздан сўнг инстаграмдаги обуначиларингиз кескин кўпайди. Ушбу жиҳат сизни хайрон қолдирмадими?

- Эронда мухлислар футболни жуда яхши кўришини айтишганди. Терма жамоадан таклиф олганимдан хурсандман. Ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. 



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика