Latest news

11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  3 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  1 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  8 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  19 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  8 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  11 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  5 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди News

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди

"Андижон" бугун қишки йиғин тайёргарлигининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Дукент шаҳарчасига етиб келди.

"Эътиборимизни тортган жиҳати шуки, бу ерда жуда чиройли манзара юзага келган. Айниқса, ёғаётган қор туфайли ҳамма жой оқарган ва қорга бурканган стадионда шуғулланишнинг гашти ҳам ўзгача.

Қишки тайёргарликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири айнан қорли об-ҳавода машғулот ўтказишдир. Бу айниқса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жуда ҳам қулай ва шу билан бирга муҳим саналади. Бундай пайтда мураббийлар учун қўл остидаги ўйинчиларга жисмоний юкламаларни бериш ҳам фойдалидир. Мана шу даврда тўпланган куч мавсум давомида асқатиши ҳам мумкин.



Шу тариқа, Дукентдаги йиғин жуда қувноқ ва кўтаринки кайфиятда бошланди. Футболчилар аввалига қорли майдонда югуришди. Сўнг режага кўра тренажёр залида ҳам шуғулланишди.    

Жамоамиз сафидаги ўзгаришлар мухлисларни ҳам қизиқтираётгани рост. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, таркибга "Металлург"да тўп тепган Фарҳод Бекмуротов ва "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган Сардор Азимов қўшилган. Икки ўйинчи ҳам андижонлик мухлислар учун бегона эмас. Боиси, улар илгари жамоамиз таркибида ҳам тўп тепишган.



Дарвоқе, эртага жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эшитдик-да! Вагиз Галиулин ва яна икки футболчи "Андижон"да

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика