Latest news

10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  0 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  8 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  15 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  10 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  13 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  33 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  4 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15

Азамат Алланиёзовнинг рекорди News

Азамат Алланиёзовнинг рекорди

Кеча "Гулистон"-"Насаф" учрашувида ҳам бу йилги мавсум кашфиёти бўлмиш тўпурар ҳужумчи - Азамат Алланиёзов яна гол уришга муваффақ бўлди.
У кетма-кет ўйинларда тўртинчи марта гол муаллифига айланди ва рекорд соҳиби бўлди!

Бу йил шу пайтгача биронта ўйинчи кетма-кет тўрт учрашувда гол уришга эришмаган экан. Азамат ана шу рекорд натижани қайд этди, мана "Насаф"нинг сўнгги тўрт учрашувида майдонга тушиб, учрашувларни голсиз тарк этмаяпти. У кеча мавсумдаги бешинчи голини киритди. Офарин!

Аслида мавсум бошида Азамат Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси вакилига айланиб қолиши мумкин эди. Уни вақтида "тўхтатиб" қолган клуб раҳбарлари адашмадилар. Алланиёзов "Насаф"нинг сермаҳсул ҳужумчисига айланди. Мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, ўз устида тинмай ишлайдиган ҳужумчидан мураббийларнинг ҳам мухлисларнинг ҳам умиди катта. Унинг севимли жамоамиз муваффақиятларига ўзининг катта ҳиссасини қўшишига ҳамма катта умид боғлаяпти.

Биз яқин кунларда сайтимиз орқали Азамат Алланиёзов билан суҳбат уюштиришни мулажаллаб турибмиз. Ушбу суҳбат орқали Сиз у билан яқиндан танишиб оласиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика