Latest news

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  1 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  12 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  11 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Азамат Абдураимовнинг ўрнига Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди News

Азамат Абдураимовнинг ўрнига Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келган Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан истеъфога чиққан эди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоасига эндиликда ушбу ёш тоифасидаги футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга бўлган Олим Шокиров устозлик қилади.

Кеча ЎФA Мураббийлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзодлар кўриб чиқилди. Мураббийлар кенгашининг тавсияси инобатга олинган ҳолда Олим Шокиров эндиликда Ўзбекистон U-16 терма жамоасида бош мураббий сифатида иш олиб боради. Шу пайтга қадар Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келган мутахассислар ҳам фаолиятини давом эттиради – Сергей Aрсланов (катта мураббий), Тимур Ғаниев (дарвозабонлар мураббийи) ҳамда Жамшид Умаров (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий).

Шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида тажрибали мутахассислар – Ислом Aҳмедов ва Дилшод Нуралиев маслаҳатчи мураббий сифатида ўз тавсияларини бериб боришади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика