Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  2 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Азамат Абдураимовдан: Нега мағлуб бўлдик? News

Азамат Абдураимовдан: Нега мағлуб бўлдик?

Таниқли собиқ футболчи, мураббий, шу билан бирга ўз вақтида журналистика соҳасида фаолият юритган Азамат Абдураимов ўз чиқишлари билан «Эрудит Спорт» газетасида нуқтаи назарини билдириб ўтди.
1994 йилги Осиё чемпиони, Жанубий Корея устидан қозонилган ягона ғалабамизда гол муаллифига айланган Азамат Абдураимов Жанубий Корея – Ўзбекистон (2:1) учрашуви борасидаги таҳлилий мақоласини чоп этдик.

МУКАММАЛ БОШЛАНИШ

Миллий терма жамоамизнинг ўйиннинг дастлабки қисмида кўрсатган ўйини барча қатори мени ҳам жуда хурсанд қилди. Вакилларимиз рақибдан ҳайиқмай ажойиб тарзда ҳимояланишди, бўш ҳудудларни фаоллик билан ёпа олишди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Майдонда замонавий прессингни қўллаб, қарши ҳужум бошлаш билан бирга Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларини хато қилишга мажбур қила олишди. Яъни, ўйин авали учун танланган тактика ўзини оқлади, футболчиларнинг иштиёқи эса ўйинимизни янада жонлантирди. Айнан тўпни олиб қўйишдаги жамоавий ҳаракатлар туфайли мезбонлар дарвозабони хатога йўл қўйди, Марат Бикмаев эса бундан ажойиб тарзда фойдаланиб, барчани қувонтираётганди. Шу боис илк таймни мукаммал бошланиш сифатида баҳоласа бўлади. Бу кутилмаган ёқимли бошланиш бўлди. azamat-aka

ИККИНЧИ БЎЛИМГА ТАЙЁР ЭМАСДИК

Танаффусдан кейин эса мураббийларимиз хатога йўл қўйишди. Иккинчи бўлимда рақиблар бизга умуман бошқача футболни таклиф қилишганида, мураббийлар штаби ва футболчиларимиз бунга тайёр эмасди. Яъни, мезбонлар захира кучларидан жуда тўғри фойдаланишди, биз эса бу борада хатога йўл қўйдик. Рақиб иккинчи бўлимда ҳужумкорликни ошириши маълум эди ва шунга яраша тезкор қанот футболчиси ва бўйдор ҳужумчини таркибга қўшди. Улар майдонда устунлик қилиб, тўлиқ ҳужумга киришганларида эса ҳимоячиларимиз рақиб ҳамлаларини тўхтатишди хатоликларга йўл қўя бошлашди. Яъни, биринчи бўлимда кўрсатилган фаол прессинг кўзга ташланмади. Бу балки жисмоний ҳолатдандир. Шу билан бирга рақиб жамоа футболчиларининг Европа футболидан баҳраманд бўлганликлари, тажриба бобида устун эканлиги кўриниб турди.

ГЕЙНРИХ ТУШИРИЛИШИ – НОТЎҒРИ ҚАРОР

... мақоланинг тўлиқ қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика