Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  40 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   34 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  22 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  665 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Азамат Абдураимов: "Таркибдаги йўқотишлар ўйин сифатига таъсир қилди" News

Азамат Абдураимов: "Таркибдаги йўқотишлар ўйин сифатига таъсир қилди"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди. Биз учун албатта қийин бўлди, дея оламан. Чунки "Динамо" Про лиганинг етакчиларидан бири саналади. Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Улар ҳам таркиб, ҳам ўйин бўйича кучли эди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўз шогирдларимга эса охиргача курашишгани учун раҳмат айтаман. Биринчи бўлиб гол урганимизга қарамасдан ҳимоядаги хатоларимиз панд бериб қўйди. Биринчи бўлим ёмон ўтмади. Агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда мағлубиятга учрамас эдик. 

Ушбу учрашувдан олдин таркибимизда йўқотишлар бор эди. Нодир Йўлдошев, Улуғбек Худойбердиев жароҳат олди. Шунингдек Илҳом Алижонов, Абдумалик Абдуллаевларни хизматидан фойдалана олмадик. Бу албатта ўйин сифатига ўз таъсирини ўтказди. Шуни айтишим керакки, ҳимоя чизиғимизда тўп тепган футболчилар дебютини ўтказди. Уларга тажриба етишмади. 

Ҳакамлик ёмон ўтмади. Жиддий хато кўрмадим",- дейди Азамат Абдураимов.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика