Latest news

08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  4 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  54 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0

Азамат Абдураимов: "Қосимов ҳам Астанага бориши керак эди" News

Азамат Абдураимов: "Қосимов ҳам Астанага бориши керак эди"

Яқинда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида EXPO-2017 доирасидаги Football Cup мусобақаси ўтказилди.

Финалда таркибида ҳамюртимиз Азамат Абдураимов тўп сурган жаҳон термаси россиялик фахрий футболчилар билан беллашди. Гуруҳ босқичидаги икки ўйинда иккита гол урган Абдураимов финалда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бироқ унинг жамоаси мағлубиятга учради - 4:7. Россия термаси сафида Роман Широков, Евгений Алдонин ва Виктор Булатов «дубл»га эришишди. Яна бир голга Дмитрий Сенников муаллифлик қилди.

Жаҳон термаси таркибида Венсан Кандела, Яри Литманен ва Азамат Абдураимов тўп киритишди. Якунда Португалия жамоаси бронза медалига сазовор бўлди. Биз Астанадан қайтиб келган Азамат Абдураимов билан учрашиб, таассуротлар юзасидан интервью олдик.

- Азамат ака, сизни жаҳон термасига ким таклиф қилди? Футболчиларни танлашда нималарга эътибор қаратилди?

- Астана шаҳрида 10 июлдан 10 сентябргача кенг миқёсидаги EXPO-2017 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 118та давлати иштирок этяпти. Улар орасида Ўзбекистон ҳам ўз миллий махсулотлари билан қатнашди.

Ушбу тадбир доирасида фахрийлар ўртасидаги футбол турнири ҳам ўтказилиб, унда яқин-ўтмиш юлдузлари майдонга тушишди. Тамерлан Куриев ташкилотчилардан бири бўлиб, мана бир неча йилдирки, Москвада анъанавий Афсоналар кубоги мусобақасини ўтказиб келяпти. Тамерлан билан яқин дўстмиз.

Айнан у мени Қозоғистондаги турнирга таклиф қилди. Осиё футболи вакиллари сифатида мен ва тожикистонлик дўстим Муҳсин Муҳаммадиев Астанага бордик. Биздан ташқари, ташкилотчилар Миржалол Қосимовга ҳам таклиф билан чиқишганди. Лекин чемпионатдаги тиғиз тақвим дўстимнинг Қозоғистонга боришига тўсқинлик қилди.


- Жисмоний тайёргарлик панд бериб қўйиши мумкин эди. Шу маънода таклифга жавоб қайтаришга шошилмадингизми ёки..?

- Астанага боришимиз бир ой олдин маълум бўлганди. Дарҳол таклифга розилик бердим. Чунки бундай имконият ҳаётда бир марта бўлиши мумкин эди. Бошқа томондан, фахрийлар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионатида «Бунёдкор» сафида ўйнаяпман. Айтмоқчи бўлганим, спорт формам жойида эди. Лекин барибир, қўшимча тарзда машғулот ўтказишга тўғри келди.

Ортиқча вазндан халос бўлишим керак. Мен учун жаҳон термаси таркибида ўйнаш катта шараф. Зеро, бу турнирда Ўзбекистон номидан иштирок этдим. Стадионда таништиришаётганда ҳам исм-шарифимга мамлакатимиз номини қўшиб айтишди. Қани энди 10 йил аввалги ҳолатим бўлганида, аниқ тўпурарга айланардим. 2008 йили Германияда ўтган халқаро турнирда тўпурар бўлгандим.

Ўшанда терма жамоамиз асосини 12-Осиё ўйинлари ғолиблари ташкил этганди. Тўғри, маҳорат сақланиб қолади, лекин ёш, жисмоний ҳолат барибир ўз сўзини айтади. Ҳозир 51 ёшдаман ва табиийки, тезкор футбол намойиш қилиш осон эмас.

Боз устига, бироз тезроқ югурсангиз, эски жароҳатлар қўзғалиб қолади. Астанадаги турнирда 35 ёшдан кичиклар қатнаша олмасди. Қозоғистон термаси энг ёш таркиб билан қатнашди. Шунга қарамай, биз уларни мағлубиятга учратдик

Яри Литманен, Папен, Алдаир, Креспо, Манише, Цвейба каби яқин-ўтмиш юлдузларининг ёши 40дан ошган бўлсада, маҳорат ва тажрибалари эвазига навқирон футболчилардан устун келишди. Уларда чемпионлик характери ҳамон сақланиб қолган. Юлдузлар ютқазишни ёмон кўришар экан.

- Машғулотлар ёрдамида неча килограмм вазн ташладингиз?

- Мен 5, Муҳсин эса 10 кг.дан халос бўлдик.

- Бундан чиқди Муҳаммадиев кўпроқ тер тўкибди-да?

- Йўқ, шунчаки, у анчадан бери футбол ўйнамаётганди. Бунинг натижасида яхшигина семириб кетган эди (кулади).


- Барча харажатлар ташкилотчилар зиммасида бўлдими?

- Худди шундай. Турнир юқори савияда ташкил этилди. Ҳар биримизга самолёт учун чипталар жўнатишди. Астана халқаро аэропортининг ВИП залида кутиб олишди. Беш юлдузли меҳмонхонага жойлаштиришди.

Жамоамизнинг ҳар бир аъзосига катта сумкада махсус экипировкалар совға қилинди. Унда иккитадан спорт костюми, кроссовка, ўйин ва тантанали маросим учун мўлжалланган формалар бор эди. Бундан ташқари, иштирок учун бонус, финалга чиққанимиз эвазига мукофот пули берилди.

- Кўнглингизни хира қилган ҳолат бўлмадими?

- Ҳаммаси аъло даражада ташкил этилди. Фақат кичик бир таклифим бор эди. Менга қолса, футболчиларнинг ёшини 40дан 50гача қилиб белгилардим. Энг ёши катта ўйинчи 55 ёшда бўлишини таъминлардим. Мутаносиблик бузилган.

Масалан, Германия термаси таркибидаги 64 ёшли Манфред Кальтц мезбонларнинг 35 яшар футболчиси Финонченкога қарши тўп сурди. Жамоадошим Папен 54, рақибимиз Қозоғистон термаси сафидаги Тлешев 37, италияликлар таркибидаги Пьетро Верховод 58, россиялик Роман Широков эса 36 ёшда эди.

- Жан-Пьер Папен билан суҳбатингиз қандай кечди?

- Турнир якунланганидан сўнг дўстим Муҳсин билан шу масалани муҳокама қилдик. Энг кўп ҳамсуҳбат бўлганим Папен ва Яри Литманен эди. Ҳаётда уларнинг ҳар иккиси ҳам оддий экан.

Суҳбатимиз жуда қизиқарли руҳда ўтди. Папен мураббийлик фаолияти ҳақида гапириб берди. «Страсбург» клубидаги омадсизликни алоҳида эсга олди. Айнан шундан сўнг у мураббийлик фаолиятини тўхтатиб қўйибди.

Кейин охирги Европа чемпионатини муҳокама қилдик. Унинг майдондаги энг ёқтирган тактик схемаси 4-3-3 экан. Папен футболчилик фаолиятида «Милан» клубида айнан шу услубда ўйнаган.

Ундан «Севимли мураббийингиз ким?», деб сўраганимда, ҳеч иккиланишсиз Фабио Капелло, деб жавоб қайтарди. Яри Литманен ҳам футбол мавзусида узоқ гапирди, шунингдек, оиласи ҳақида сўзлади.

Унинг рафиқаси Эстониянинг Таллин шаҳридан экан. Яри ҳозир Финляндия футбол федерациясида техник директор лавозимида ишлаяпти. Ўтмиш юлдузларига миллий зар чопонимиз ва дўппи совға қилдим. Бундан жуда хурсанд бўлишди.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба. "Интерфутбол" газетаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика