Latest news

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

Азамат Абдураимов: "Оилавий муаммолари сабабли Расковни уйига қайтишига рухсат бердик" News

Азамат Абдураимов: "Оилавий муаммолари сабабли Расковни уйига қайтишига рухсат бердик"

“Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов украиналик футболчининг кетиши тўғрисида қуйидаги фикрларни билдириди.
- Аввало шуни айтишим керакки, Виктор Расков билан бу қадар тез хайрлашамиз деб ўйламагандик. Ҳозир Украинадаги вазиятни ҳаммамиз яхши биламиз. Расков оиласи билан боғлиқ муаммолар туфайли кетишга руҳсат сўради. Уни жамоамиз билан шартномаси бўлишига қарамай, инсонийлик жиҳатдан вазиятни тўғри тушуниб футболчининг қарорини қўллаб-қувватладик. Шу боис иккала томон ҳам ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилдик. Бу борада ҳеч қандай хафагарчилик бўлмади ва дўстона хайрлашдик.

- Бош мураббий сифатида украиналик футболчининг ўйинини қандай баҳолайсиз? Расков “Андижон”да ўзини кўрсата олди дейиш қийин.
- Расков Тошкентдаги сўнгги йиғинимизда таркибимизга қўшилди. У жамоага келганда спорт формаси тўла тайёр эди дея олмайман. Украина чемпионатида танаффус бўлгани боис ҳужумчи анча вақт шуғулланмаганди. Шунинг учун Виктор майдонда 90 дақиқа ўйнашга тўла тайёр эмасди. Шу сабабли уни бир бўлимдан ўйнатиб келаётгандик. Лекин бошқа томондан олиб айтганда, украиналик ҳужумчи Тошкентдаги йиғинимизда ўзини кўрсата олганди. Назорат ўйинларида голлар ҳам урганди. Шу боис ундан кўп нарса кутгандик.

Аммо Расков жамоа ўйинига мослашиб кета олмади ёки бошқа сабабми, ўтган бешта учрашувда ўзини кўрсата олмаганини ҳам айтиб ўтиш керак. 5-турда “Динамо” билан ўйинга қадар рақиблар дарвозасига бирорта тўп кирата олмадик. Бу нафақат ҳужум, балки ярим ҳимоя чизиғидаги муаммолар билан ҳам боғлиқ. Расковда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Масалан, “Пахтакор” ва “Динамо” билан бўлган учрашувларда. Лекин вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Ваҳоланки, Викторнинг кўрсаткичлари ёмон эмасди. У Литва ва Украинада ўйнаб тўпурарлик маҳоратини кўрсата олганди. Бироқ “Андижон”да унинг омади чопмади. Футболчинининг кетиши сабаблардан яна бири шу ҳам бўлди. Украиналик ҳужумчи билан дўстона хайрлашган ҳолда унинг келажакдаги ишларига омад тилайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика