Latest news

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  33 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

Азамат Абдураимов: "Молиявий томондан ҳали ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ" News

Азамат Абдураимов: "Молиявий томондан ҳали ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ"

Кеча "Андижон” жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Йиғиннинг сўнгги кунида андижонликлар биринчи лига вакили “Обод” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу ўйинда "Андижон" рақибини 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур беллашувда Алишер Азизов хет-трикка эришган бўлса, Касьян, Расков, Ражабов ва Усмонов биттадан голга муаллифлик қилишди.

“Андижон” таркиби:Т.Ғаниев, Т.Султонов, Д.Турсунов, Ж.Мирабдуллаев, А.Касьян, Б.Ғозиев, Ш.Шаймонов, М.Камолов, А.Ражабов, В.Расков, А.Азизов.
Захирадан майдонга тушганлар:Т.Усмонов, А.Раҳмонов, И.Отахонов, К.Кападзе, А.Жўрабоев.
Голлар:А.Азизов (3та), В.Расков, А.Ражабов, А.Касьян, Т.Усмонов.

Йиғиннинг сўнгги кунларида таркибга яна бир қатор янги ўйинчилар қўшилишди. Кутилганидек дарвозабон Темур Ғаниев 4 март куни “Локомотив”дан “Андижон” сафига қўшилди ва у билан бир йиллик шартнома имзоланди. Бундан ташқари ҳужумчи Анвар Ражабов ҳам жорий мавсумни “Андижон”да ўтказадиган бўлди. Бу ҳужумчи куни кеча таркибга қўшилди ва кеча “Обод”га қарши учрашувда майдонга тушиб битта гол урди. Алишер Азизов билан Анвар Ражабов жамоамизда ижара асосида ўйнашадиган бўлди. Шунингдек, пойтахтдаги йиғиннинг сўнгги кунида таркибга Камрон Кападзе ҳам қўшилди.

Жамоа устози Азамат Абдураимов йиғин якунлари ҳақида қуйидагиларни билдирди. “Тошкентдаги йиғин кўнгилдагидек якунланди. Ушбу йиғинда таркибни ҳам анча шакллантириб олдик. Йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга Темур Ғаниев ва Анвар Ражабов каби маҳоратли ўйинчилар қўшилишди. Ғаниев, Ражабов ва Азизов билан шартнома тузиб уларни заявкага киритдик. Ражабов билан Азизов “Пахтакор”га тегишли бўлишгани учун уларни ижарага олдик. Бу билан дарвоза ва ҳужум чизиқларимизни кучайтиришга эришдик. Ишонаманки, бу футболчилар жамоамизга муносиб ёрдам бера олишади.

Фақат битта муаммо молиявий томондан ҳали ҳам ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ. Қолаверса, ҳамон ўтган йилги қарзлар бартараф этилгани йўқ. Мавсум бошланишига қадар бу муаммолар бартараф этилишига умид қиламиз”.

Энди 8 мартдан “Андижон” тайёргарликни ўз қароргоҳида давом эттиради. 10 март куни эса “Нефтчи” жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика