Latest news

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   1 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  15 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

Азамат Абдураимов: “Кубокдан кўра чемпионатдаги баҳслар муҳимроқ” News

Азамат Абдураимов: “Кубокдан кўра чемпионатдаги баҳслар муҳимроқ”

"Насаф" - "Андижон" (5:0) ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Азамат Абдураимов ОАВ ходимлари саволларига батафсил жавоб қайтарди.
- Таблодаги ҳисоб ўйин ҳақида ҳамма нарсани айтиб турибди. Шу боис алоҳида бирор ҳолат ҳақида гапирмаган бўлардим. Биласиз, чемпионатни ўта муваффақиятсиз бошладик. Шу боис бу йўлда кубок учун курашдан воз кечдик. Яъни бугунги ўйинда беш нафар ёш ва нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият бердик.

Май ойида чемпионатда ўта муҳим беллашувлар бор. Биз учун кубок баҳсидан кўра чемпионат ўйинлари муҳимроқ. Афсуски, бугун имкон берилган футболчилари, асосан ҳимоячилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Биз мағлубиятга учраган бўлсакда, беш тўп фарқи билан ютқазишга лойиқ эмасдик.

Қолаверса, иккинчи бўлимдаги четлатиш ҳам натижага салбий таъсир кўрсатди, деб ўйлайман. “Насаф”ни чиройли ўйини ва ғалабаси билан табриклайман. Жавоб ўйинида ўз мухлисларимиз қаршисида мазмунли ўйин кўрсатишга уринамиз. Лекин чорак финалга чиқиш имкониятимиз жудаям паст. Тан олиш керак “Насаф” ва “Андижон” бугунги кунда умуман бошқа “вазн тоифасидаги” жамоалар ҳисобланишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика