Latest news

19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  1 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   0 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  4 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  4 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0

Азамат Абдураимов: «Гуруҳдаги асосий рақиб - Қирғизистон термаси» News

Азамат Абдураимов: «Гуруҳдаги асосий рақиб - Қирғизистон термаси»

Маълумки, 2016 йилнинг 10-21 февраль кунлари пойтахтимиз футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига мезбонлик қилади.

Тошкент шаҳрида қитъамизнинг 16та сараланган термалари жам бўлиб, келаси йилнинг кузида Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг 5та йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. Қуръа натижасига кўра, Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоамиз Қирғизистон, Ливан ва Саудия Арабистони термалари билан бирга «А» гуруҳидан жой олди. Биз ўз вақтида футзал бўйича миллий терма жамоада мураббий лавозимида ишлаган мутахассис Азамат Абдураимовнинг қуръа борасидаги фикрларини ёзиб олдик.

- Биринчи галда ўзбекистонлик барча футбол ва футзал ишқибозларини Осиё чемпионатидек йирик турнирнинг Тошкентда ўтказилиши билан табриклайман, - дея сўз бошлади Абдураимовлар сулоласининг тўнғич вакили. - Пойтахтимиз учинчи маротаба қитъа чемпионатининг финал босқичига мезбонлик қилади. Менимча, ҳеч бир давлат бундай кўрсаткични қайд этолмаган. Мазкур мусобақа мамлакатимиз спортида ҳар доимгидек катта воқеликка айланади. Ўз навбатида, катта масъулият ва шараф ҳамдир. Энг муҳими, буларнинг бари халқаро спорт жамоатчилигининг юртимизда ушбу соҳага қаратилаётган эътиборни тан олишидир. Афсуски, маълум сабабларга кўра қуръа ташлаш маросимида иштирок этолмадим. Лекин матбуотдаги хабарлар орқали воқеалар ривожидан воқиф бўлиб бордим. Ҳаммаси жуда чиройли тарзда ўтди. Ўзбекистон футзал ассоциацияси бундай йирик тадбирларни ҳамиша юқори савияда ўтказиб келган. Бевосита қуръанинг ўзига келсак, менимча, у биз учун омадли келди. Эрон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олмаслигимиз олдиндан маълум эди. Лекин «плей-офф» босқичида шу икки жамоанинг бирига тўқнаш келишимиз эҳтимоли йўқ эмасди.


Ўзбекистон «А», Эрон эса «В» гуруҳидан жой олди. Демак, форслар билан чорак финалда ўйнамаслик учун гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашимиз шарт. Ўз навбатида, Эрон ҳам «В» квартетида биринчи бўлиши керак. Шунда ушбу гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан тўғридан-тўғри мундиал йўлланмаси учун ўтказиладиган ўйинда учрашамиз. Ярим финал иштирокчисига айланиш - ЖЧ финал босқичига чиқиш, деганидир. Ҳаммаси биз ўйлагандек давом этса, термамиз ярим финалда Таиландга рўбарў келади. Шахсий фикрим, бу жамоа қитъанинг кучли 4 термаси сафидан жой олади. Катта эҳтимол билан иккинчи ярим финал жуфтлигида Эрон ва Япония тўқнаш келишади. Бу албатта, менинг тахминларим. Лекин худди шу сценарийнинг амалда ўз исботини топиши учун биринчи галда гуруҳда биринчи бўлишимиз ва чорак финалда ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Шу ўринда, терма жамоамиз жойлашган гуруҳни осон, дейиш фикридан йироқман. Ҳозирданоқ бир оёғимиз билан «плей-офф» босқичидамиз, деб ўйлаш нотўғри. Менимча, гуруҳ ғолиблиги учун кураш Ўзбекистон ва Қирғизистон термалари ўртасида боради. Эътиборга молик жиҳати, биз шу пайтгача Қирғизистонга бирор марта ютқазмаганмиз. Лекин ғалаба қозонганимизга ҳам анча йил бўлди. Сўнгги ўйинимизда дуранг қайд этилганини унутмаслик керак. Ён қўшниларимиз бизга жиддий қаршилик кўрсатишлари аниқ. Улар ҳам чорак финалда Эронга тўқнаш келмаслик мақсадида пешқадамлик учун ҳаракат қилишади. Қирғизистон термаси мунтазам равишда Осиё чемпионатида иштирок этиб, «плей-офф» босқичига чиқиб келяпти. ЖЧ йўлланмаси ўйналадиган бу галги мусобақада улар ўз натижаларини яхшилашга интилишлари тайин.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика