Latest news

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  34 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар Тошкентда йиғин ўтказишди News

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар Тошкентда йиғин ўтказишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари учун йиғинлар ўтказиш ва бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар ўртасида 28 апрельдан 2 май кунига қадар “Чиғатой” спорт базасида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилди. Ушбу йиғин давомида мураббийлар штаби 2004 йилда туғилган ёш футболчиларнинг майдондаги фикрлаш қобилиятини, техник-тактик имкониятларини кўздан кечиришди, юзага келган камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғин доирасида иккита назорат учрашуви ташкил қилинди. Бунёдкор стадионида бўлиб ўтган ушбу ўйинларда Азамат Абдураимов шогирдлари 2003 йилда туғилган “Спартак” жамоаси футболчиларини 3:1 ҳисобида, ҳамда шу йилда туғилган “Бунёдкор” жамоаси аъзоларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Бундай ўқув-машғулот йиғинларини йил давомида мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика