Latest news

15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  1 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  1 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  2 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  5 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  11 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  35 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2

Азамат Абдураимов: "Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди" News

Азамат Абдураимов: "Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди"

Жорий мавсумда олий лигага қайтишни мақсад қилган “Андижон” жамоасининг иккинчи босқич баҳсларига тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.
Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда ва машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб бориляпти. Йиғин қандай ўтаётганилиги борасида “Андижон” бош мураббийи Азамат Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- 9 июль куни биринчи босқичнинг охирги учрашувини ўтказганимиздан сўнг футболчиларга 12 кунлик таътил бердик. Иккинчи босқич ўйинлари 12 августдан бошланиши боис 22 июлдан тайёргарликни бошладик. Чунки мана шу 20 кун иккинчи босқичга тайёргарлик кўришимиз учун етарли бўлади. Қолаверса, таътил чоғида ўз устида ишлаши учун футболчига алоҳида дастур ҳам тузиб бергандик. 22 июль куни базага йиғилган бўлсак, эртаси куни футболчилар тест-синовларини топширишди. Тест натижалари эса айни пайтда футболчилар ёмон формада эмасликларини кўрсатди. Йиғиннинг дастлабки ҳафтасида эътиборни ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишга қаратдик. Шу билан бирга тактикага ҳам алоҳида урғу бердик. Қолаверса, назорат ўйинларида ҳам футболчиларнинг имкониятларини текшириб боряпмиз. 28 июль куни “Нефтчи” ўринбосарлари билан куч синашдик. Эртага эса олий лига вакили “Навбаҳор” жамоаси билан беллашамиз. Бу биз учун ўзига хос синов учрашуви бўлади. Олдимизга олий лигага қайтиш вазифасини қўйганимиз боис элита жамоаси билан бўладиган ўйинда бунга қай даражада қодир эканлигимизни текшириб оламиз. “Соғлом авлод” стадионида бўладиган “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўртоқлик учрашувига мухлисларни таклиф этамиз. Ўйин ўртоқлик мақомини олган бўлиб натижа унчалик аҳамият касб этмасада, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор ўйинчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. “Сурхон” жамоасидан икки нафар футболчи келган. “Пахтакор-2” жамоасидан Асилбек Мансуровни таклиф этганмиз. Мансуров бундан икки йил олдин Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Шунингдек, андижонлик ишқибозларга яхши таниш бўлган футболчи Анвар Абдуқодиров ҳам машғулотларимизда иштирок этмоқда. Бундан ташқари йиғинда асосий эътиборни маҳаллий ёшларни синаб кўришга қаратганмиз. Ҳозирда бир нечта маҳаллий ёш ўйинчилар ҳам сафимизда шуғулланишмоқда. Шу билан бирга бугунда “Пахтакор” ёшлар жамоаси аъзоси ва аслида андижонлик бўлган Илҳом Абдуғаниевни ҳам жамоага жалб этишни режалаштирганмиз. У Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси ўйинчиси саналади. Агар ҳаммаси яхши кечса Абдуғаниев иккинчи босқични “Андижон”да ўтказади. Жамоадан кетганлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Аскер Нажафалиев биринчи босқичда ўзини кўрсата олмагани учун у билан хайрлашдик. Қолаверса, йил бошида “Олмалиқ” ва “Пахтакор”дан ижарага олинган Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди. Улар олий лига клубларида тўп суришни маъқул топишди. Иккала футболчи ҳам биринчи босқичда ёмон ўйин кўрсатишмади. Тартиб-интизомни бузгани учун Шаҳбоз Жумабоевни трансферга қўйдик. У сафардаги учрашувимизга негадир бормади. Шу боис Жумабоевни жазолаб уни трансферга қўйдик. Ўз навбатида “Андижон” клуби учун бегона бўлмаган мутахассис Ориф Маматказинни мураббийлар штабига таклиф этганимизни ҳам айтиб ўтишим керак. У жамоада катта мураббий бўлиб ишлайди. Биринчи босқичдаги иштирокимизни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳимоя чизиғида хатолар кўзга ташланди ва кўплаб голлар ўтказиб юбордик. Шу боис Маматказин машғулотларда ҳимоячилар билан ҳам алоҳида иш олиб боради.

Умуман олганда олдимиздаги асосий вазифа “Андижон”ни олий лигага қайтариш ва айни дамда шу мақсад йўлида астойдил меҳнат қиляпмиз. Бундан ташқари маҳаллий ўйинчиларни тўғри йўлда тарбиялаш ва жамоа негизини шакллантириш ҳам мақсадимиздан бири.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика