Latest news

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  14 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  9 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  8 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  13 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида News

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида

Терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғини якунига етганидан кейин мақола ёзгандим.

Унда мухлислар норозилигига сабаб бўлган ҳолат — "Бунёдкор"нинг бир неча нафар вакили мунтазам чақирув олаётгани ва ўртоқлик учрашувларида доимий равишда ўйнаётгани ҳақида гап борган.

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Ўшанда мени "хайпчилик"да айблашди. Бир неча соат олдин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайда ўтказиладиган (8-18 февраль кунлари) навбатдаги йиғинида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Ва мен яна ўша мавзуни тилга олишга мажбур бўляпман. Истанг "хайпчилик"ка йўйинг, истанг...

Хуллас, олдин ҳам айтганимдек, менда Қодирқулов, Қобилов ва Тўраевга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ, бўлмаган ҳам. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Бу гал "Бунёдкор"нинг 22 ёшли форварди Миржаҳон Мираҳмадов ҳам қайдномадан ўрин олибди. Унга ҳам ташаккур. Лекин, шу ўринда Вадим Карленович манзилига бир ҳақли савол туғилади: Миржаҳонга терма жамоада нима бор?!

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Савол: 

1. Абрамов 2 йил давомида қўл остида ўйнаган "Бунёдкор" ҳужумчисининг нималарга қодирлигини билмайдими?

2. 2017 йилдан бери Суперлигада атиги 11 та гол урган марказий ҳужумчи терма жамоа либосини кийишга муносибми?

3. Кимдир айтиши мумкин: ўртоқлик ўйини-ку, шунчаки синаб кўряпти. Лекин, бу ўринга Ўзбекистон чемпионатининг ўтган мавсумида 12 та гол урган Шоҳруз Норхонов ёки 17 гол билан тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаган Бобир Абдихолиқов муносиброқ эмасми?

ФАКТ: "Бунёдкор" таркибига мавсумнинг ўртасида келиб қўшилган Хуршид Ғиёсов йил охирига қадар 8 та гол урди. У ярим ҳимоячи ҳисобланади. Маълумот учун, Ғиёсов терма жамоадан чақирув олмади.

Мураббийларга ҳар доим ҳамма жойда эътирозлар бўлган ва бўлаверади. Буни тўғри тушуниш керак. Улар биздан кўпроқ нарсани билишади. Умид қиламизки, терма жамоамиз устози тез орада юқоридаги саволларга жавоб бериб кетади.

Дарвоқе, Миржаҳон Мираҳмадов ҳам олдин гапирганимиз Юрий Белоуснинг мижози ҳисобланади. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика