Latest news

02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  0 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  1 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   41 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  6 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  12 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  6 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   31 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  10 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  12 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  24 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622 21:33Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"  5

Аёллар Олий лигаси. "Нефтчи-W" футболчилари бир неча ойдан бери маош олмаётганликлари сабабли майдонга чиқишдан бош тортишди News

Аёллар Олий лигаси. "Нефтчи-W" футболчилари бир неча ойдан бери маош олмаётганликлари сабабли майдонга чиқишдан бош тортишди

Бугун аёллар Олий лигаси 24-тур доирасидаги "Нефтчи-W" — "Севинч" ўйини бўлиб ўтмади.

"Бугун аёллар Олий лигасининг 24-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо, сўнгги дақиқаларда Фарғонада бўлиб ўтиши керак бўлган «Нефтчи-W» ва «Севинч» жамоалари ўртасидаги ўйин бекор қилинди. 

Бунга сабаб, «Нефтчи-W» жамоаси футболчилари бир неча ойдан бери маош тўланмаганлиги сабабли майдонга чиқишдан бош тортишган. Мусобақа регламентига кўра, ушбу ўйинда «Нефтчи-W» жамоасига техник мағлубият қайд этилди. 

Ҳозирда «Навбаҳор-W» ва «Сўғдиёна-W» жамоаларида ҳам шунга ўхшаш муаммолар мавжуд.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу воқеани эътибордан четда қолдирмайди ва футболчиларга иш ҳақларининг тўланиши ҳамда аёллар футболида бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан масалани қатъий назоратга олади", — дейилади хабарда.


Олдинроқ, Championat.Asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев бу ҳақда ўз телеграм саҳифасига ёздириб қолдирган эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика