Latest news

17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  28 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  8 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  5 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   44 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  7 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  21 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  8 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  26 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   68

"Аёллар одам эмасми?" — "Навбаҳор"га аталади News

"Аёллар одам эмасми?" — "Навбаҳор"га аталади

"Championat.asia" таҳририятига аёллар футболига бефарқ бўлмаган футбол мутасаддисидан мурожаат келиб тушди.

Унда Олий Лига 19-тури доирасида ўтган "Қизилқум-W" ва "Навбаҳор-W" ўйини (2:1) атрофидаги фикрлар акс этган. Таъкидланишича, Намангандан Навоийга сафар қилган "лочинлар"нинг аёллар жамоасига етарли шароитлар яратиб берилмаган ва Карима Йўлдошева шогирдлари йўлда анча қийналиб қолишган. Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида сайтимиз журналисти Малика Кушбакова "Навбаҳор-W" футболчисидан фикр олди.

"Профессионал футболда жамоа сафар ўйинларига 1 кун олдин бориб, дам олиши, об-у ҳавога мослашганидан кейин майдонга чиқиши керак. Биз эса ўйин куни саҳарда йўлга тушдик. Таксида 12-13 соат юриб, Навоийга етиб бордик ва оёқларимиз шишган ҳолатида дарҳол майдонга тушдик. Йўлнинг ўзи бор кучимизни олиб қўйганди. (24 октябрда "Пахтакор" майдонида ўтган ўйин ҳам худди шундай бўлди)

Майли, амаллаб 90 дақиқани ўтказдик. Учрашув тугаганидан кейин тез-тез кийим алмаштириб, яна йўлга отландик. Тўғриси, бу жуда ҳам қийин. 13 соат йўлда юрасиз, ўйиндан кейин тунда яна 13 соат юриб уйга қайтишимиз керак. Тушунинг, биз қиз боламиз, аёллармиз! Ота-оналаримиз бор. Кечқурун йўлга чиқяпмиз. Улар биздан хавотирланишмайдими?

Эркаклар футболида бундай бўлишини тасаввур қилоласизми? Тўғри, Суперлига бу — Суперлига, уларга берилган эътиборни талаб қилолмаймиз. Лекин бизга ҳам озгина шароит берилишини сўраган бўлардим. Қайтараман, биз қизлармиз ва бундай муғитга муносибмасмиз.

Нега "Севинч", "Сўғдиёна" ёки "Бунёдкор"нинг аёллар жамоаси яхши натижа кўрсатади, деб ўйлайсиз? Чунки уларга эътибор жуда ҳам кучли. Ўзим "қалдирғочлар" сафида ўйнаганман. Кўз тегмасин, "Бунёдкор"да шароитлар анча яхши: сафар ўйинига 1 кун олдин боради, еб-ичиш, юриш-туриш, ҳамма нарсаси жой-жойида...

"Қизилқум-W" сафари ҳақида гапирсам, 1 ва 2-овқат йўқ. Улардан бирини танладик. Кўча машинасида бордик. 1 ласеттига 4 қизни жойлаштиришди. Ҳар доим шундай бўлади. Ҳеч бўлмса, 3 тадан футболчи 1 машинага чиқарилганида ҳам орқадаги қизлар бемалол кетиши мумкин. Тасаввур қиляпсизми? 13 соат сиқилиб борасиз ва 90 дақиқа футбол ўйнашингиз керак. 

Маош борасида ҳам мақтанолмаймиз. Уйдагиларим доим айтишади: оёғинг, қўлингда доим жароҳат, кечалари йўлда юрасан, топаётган пулинг бунга арзимайди. Бу гапларим билан "Навбаҳор"ни камситмоқчи эмасман. Лекин, аёллар жамоасига эътибор жуда ҳам суст. Овқатланиш томонлама ҳам, маош борасида ҳам. "Металлург"да ҳам, "Бунёдкор"да ҳам ўйнаганман. Намангандаги шароит уларнинг 1 фоизига ҳам етмайди. Аёллар футболида фақат "Навбаҳор"да "премия" йўқ. Охирги ўринларда юрган "Нурафшон"да ҳам, "Қизилқум"да ҳам мукофот пули бор, бизда йўқ. Буни қўя туринг, 2-3 ойлаб маош олмаган пайтларимиз бўлди, жуда қийналдик. Ахир тушунинглар, аёл киши учун бу жуда қийин", — деди "Навбаҳор"нинг 2002 йилда туғилган ҳужумчиси Тожинисохон Рашидова (у айни пайтда Ўзбекистон ЙТЖ аъзоси ҳам).

Шундан кейин сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев "Навбаҳор"га яқин манбалардан бу борада маълумот олди. Таъкидланишича, аёллар жамоасининг сафар ўйинларида ҳар бир қизнинг овқатланиши учун 60 минг сўмдан ажратилади. Шу ўринда "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига бериладиган эътиборга қаранг: Беленковга неча миллиард товон пули тўланганию Андрей Антанасович талаб қилаётган рақамларни эсланг...

Хафсаласи пир бўлган муаллиф бу ҳолатга шахсий муносабатини билдиришдан уялди ва ОАВ билан муносабатларда "экстра" даражада фаол "Навбаҳор" матбуот хизматидан изоҳ кутади. Хулоса ўзингиздан! 

Жанжал, пенальти, қаҳрамон — чорак финалнинг қизиқарли рақамлари 

Author :
Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика