Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  8 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Аёллар жаҳон чемпионатини “Setanta Sports”да томоша қилинг! News

Аёллар жаҳон чемпионатини “Setanta Sports”да томоша қилинг!

“Setanta Sports” орқали 20 июлдан 20 августга қадар Австралия ва Янги Зеландияда ўтказиладиган аёллар ўртасида жаҳон чемпионатини жонли эфирда кўришингиз мумкин.

Ёзнинг футбол бўйича энг муҳим мусобақаси аёллар жаҳон чемпионатидаги ҳар бир ўйинни ишқибозлар “Setanta Sports” телеканали ва setantasports.com платформаси орқали томоша қилишади. Охирги йилларда аёллар футболи жаҳон бўйлаб машҳур бўлиб бормоқда. ФИФА ва ОФК унинг ривожланишига катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистонда ҳам у жадал суръатларда ривожланмоқда.
“Setanta Sports” жамоаси аёллар футболининг мамлакатимиз ва минтақада ўсишига шундай тарзда ҳисса қўшаётганидан мамнун.

Жаҳон чемпионатлари тарихи
Аёллар футболи тарихида 9-марта бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳисобланади. Илк бор бундай чемпионат 1991 йил Хитойда ташкил этилган. Жаҳон чемпионати ҳар 4 йилда бир, эркаклар жаҳон чемпионатидан кейинги йилда ўтказилади.

Чемпионат биринчи марта Океания ҳудудида бўлиб ўтади. Турнир мезбонлари сифатида конфедерациямиз аъзоси Австралия, шунингдек Янги Зеландия танланган.

Мусобақага оид маълумотлар
Мусобақада ғолиб чиқиш борасида рекордчи ва амалдаги чемпион АҚШ терма жамоаси саналади. Америкаликлар 4 бор жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Улар 1991, 1999, 2015 ва 2019 йилда чемпионларга айланган. Германия ҳисобида 2та, Норвегия ва Японияда эса биттадан чемпионлик бор.

Қатнашчилар сони бу йил энг кўп миқдорда бўлади. Унда биринчи марта 32 терма жамоа иштирок этади. Авваллари қатнашчилар сони 12, 16 ва охирги икки мундиалда 24 терма жамоадан иборат бўлган.

Бразилия терма жамоаси футболчиси Марта Виейра да Силва жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп гол муаллифига айланган. 37 ёшли ҳужумчи жами 17 тўп киритган. 2002 йилдан терма жамоада ўйнаб келаётган рекордчи Австралия ва Янги Зеландияда ўзининг 6-чемпионатида қатнашади.




Жаҳон чемпионатини қандай томоша қилиш мумкин?
Жаҳон чемпионати 20 июль куни Янги Зеландия ва Норвегия ўртасидаги ўйин билан бошланади. Барча беллашувларни “Setanta Sports” телеканали ва setantasports.com сайти орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Европа ва Осиёнинг 15 мамлакатида “Setanta Sports” телеканали ва онлайн платформа обуначилари футбол бўйича Европанинг энг кучли чемпионатлари, Еврокубоклар, “Формула-1” пойгалари, баскетбол бўйича НБА ва Евролига турнири, UFC, эркаклар ва аёллар ўртасида теннис мусобақалари, хоккей, гольф, “Наскар” пойгалари ва “Bellator” жангларини томоша қилишлари мумкин.
Ўзбекистонда “Setanta Sports” телеканали ва онлайн платформа обуначилари қуйидаги футбол ва спорт мусобақаларини кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади:

Футбол - Англия (АПЛ, Чемпионшип, Англия Лига Кубоги), Испания (Ла Лига, Сегунда), Германия
(Бундеслига, Бундеслига-2), Италия (А Серия), Франция (Лига 1), Украина (Премьер-лига), Голландия (Эредивизие), Бельгия (Юпилер лига), Шотландия (Премьер-лига).
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 2023.
Баскетбол - Евролига, “Еврокап”, НБА.
Хоккей – НХЛ.
Пойгалар - “Наскар” пойгалари, “Формула-1” ва “Формула-Е”.
Теннис - АТП 1000 ва АТП 500 теннис турнирлари, АТП финал мусобақаси, “Индиан Уэллс” эркаклар ва аёллар, WTA 1000, 500, 250, WTA финал мусобақаси, жамоавий “United Cup” турнири.
Яккакурашлар - UFC, Bellator.
Гольф турнирлари.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика