Latest news

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

Аёллар футзали: Сўнгги тур ўйинлари бошланди. “Металлург” – АГМК – 28:2 News

Аёллар футзали: Сўнгги тур ўйинлари бошланди. “Металлург” – АГМК – 28:2

Уч турдан иборат аёллар футзал чемпионатининг учинчи тур доирасидаги дастлабки кунги ўйинлар бўлиб ўтди.

Атиги беш жамоа иштирок этаётган мусобақада бирорта ҳам очко йўқотмаган Қаршининг “Севинч” жамоаси ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Владислав Хан шогирдлари бугун “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Иккинчи жуфтликни “Металлург” ҳамда АГМК жамоалари ташкил этишди. Асосий таркиби билан катта футбол мавсумига жиддий тайёргарлки кўраётган олмалиқликлар футзал мусобақасида асосан ёш қизларини синовдан ўтказишни мақсад қилишган. Шундан келиб чиқиб, АГМК турнир аутсайдери бўлиб турибди – учинчи тур ўтиб боряптики, ҳали бирон очко ололгани йўқ. “Металлург” учала турда ҳам АГМКни ўта йирик ҳисобларда енгишнинг уддасидан чиқишди.  Биринчи турда жавобсиз 27та гол урган бўлса, икинчи турда голлари сони 18тада тўхтади. Учинчи турга келиб эса рақиблар ҳам “футзал ўйнашни” ўзлаштирган кўринади, бекоболиклар дарвозаси томон иккита тўп кирита олишди. Бироқ ўз дарвозаларидан 28та тўп ўтказиб юборишди.

Мазкур турнинг қизиқарли учрашуви сўнгги кунда – 20 мартда ўтказилиши белгиланган. Мусобақа ёпилиши олдидан майдонда “Севинч” ҳамда “Металлург” жамоалари ўзаро куч синашишади.

3-тур. 16 март
“Севинч” – “Пахтакор” – 10:2
“Металлург” – АГМК – 28:2

17 март
“Локомотив” – “Металлург”
АГМК – “Севинч”

18 март
“Локомотив” – “Севинч”
“Пахтакор” – АГМК

19 март

“Металлург” – “Пахтакор”
“Локомотив” – АГМК

20 март

“Локомотив” – “Пахтакор”
“Металлург” - “Севинч”

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика