Latest news

16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  0 16:39Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  4 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  3 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  10 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  7 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  15 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  21 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  4 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  8 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  21

Аёллар футзали. "Севинч" мусобақадаги асосий рақибини мағлуб этди ФОТО News

Аёллар футзали. "Севинч" мусобақадаги асосий рақибини мағлуб этди ФОТО

Футзал бўйича аёллар ўртасида XI Ўзбекистон чемпионати доирасидаги учрашувлар давом этмоқда.
Бугун мусобақанинг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қаршининг "Севинч" жамоаси ўзининг асосий рақиби ҳисобланмиш, Андижоннинг "Андижанка" жамоаси билан туқнаш келди.

Ушбу учрашувни олдиндан муросасиз кечиши маълум эди. Жамоалар ўтган икки учрашувда ҳам ўз рақибларини доғда қолдиришган ва ҳисобларида бир хил 6 очкодан тўплашга эришишган эдилар. Бугунги учрашувда ким ғалаба қозонса, мусобақа бош совринига асосий давогарга айланарди. Учрашувда расман "Андижанка" мезбон, "Севинч" эса меҳмон жамоа мақомида майдонга тушдилар.



Учрашув бошиданоқ ҳисобда олдинга ўтиб олишни мақсад қилган рақиблар олдинга ташланишди. Ўртадаги ҳисобни очишга эса биринчи бўлиб, "Андижанка" жамоаси тўпурари Сафина Рушанияга насиб этди. Бу гол албатта қизларимизни ўйин тизгинини қўлларига олишни яна қийинлаштириб қўйди. Аммо, орадан кўп вақт ўтмасдан тажрибали ва ўйинларда ҳаяжонсиз ҳаракат қила оладиган, жамоа ҳужумчиси Маҳлиё Сарикова андижонлик қизларнинг голига жавоб қайтарди ва ҳисоб тенглашди - 1:1. Биринчи бўлимда ушбу икки тажрибали ўйинчилар яна биттадан гол уришиб, ҳисобни 2:2 кўринишга олиб келишди. Учрашув биринчи бўлими ана ҳисобда якун топди.

Танаффус пайтида жамоа бош мураббийи Владислав Хан ўз шогирдларига керакли кўрсатмаларни берди ва бу кейинги дақиқаларда ўз самарасини бера бошлади. Иккинчи бўлимда қизларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди, биринчи бўлимга нисбатан қизларнинг ўйини сермаҳсул бўлди. Улар "Андижанка" жамоаси ҳимоясини тез-тез хато қилишга мажбур қилишди. Натижада учрашувдаги кейинги голлар қизларимиз ҳисобига ёзила бошланди. Иккинчи бўлим бошидан жамоанинг яна бир тажрибали ҳужумчиси ва тўпурари Зебо Жўраева жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:3, ушбу гол яна "Севинч" жамоасига куч бағишлади шекилли, қизларнинг ўйини анча мазмунли ва бир маромда ҳужумкор руҳда давом этди. Учрашувдаги кейинги голларга Зумрат Назарова, - 2:4, Феруза Турдибоева, 2-5 ва учрашувнинг сўнгги, яъни ғалаба голини яна Зебо Жўраевага уриш насиб этди 2:6.



Шундай қилиб, Қаршининг "Севинч" жамоаси мусобақадаги ўзининг асосий рақиби - "Андижанка" жамоасини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар ва очколари сонини яна учтага кўпайтириб олишди. Энди мусобақа фаворитлари "Севинч" жамоаси ҳисобида 9та, "Андижанка" жамоаси ҳисобида 6 очко бор. Жамоалар 26 ва 27 март кунлари яна биттадан учрашув ўтказишади. "Севинч"нинг навбатдаги қолган икки учрашувдаги рақиблари Жиззахнинг "Жиззах" ҳамда Хоразмнинг "Тўмарис" жамоалари бўлишади. "Андижанка" жамоаси эса яна воҳамиз жамоаси "Лочин"нинг "тўсиғи"дан ўтишга тўғри келади.



Футзал, якуний босқич 3-тур
25 март 2015 йил, "Ёшлик" спорт аренаси
"Андижанка" (Андижон) - "Севинч" (Қарши) 2:6 (2:2)

Ҳакамлар:
Кристина Середа, Илҳом Абдулаков, Нигора Муҳаммадиева, Дилфуза Рўзиева

Голлар: Рушания Сафина (2) - Маҳлиё Сарикова (2), Зебо Жўраева (2), Зумрат Назарова (1), Феруза Турдибоева (1).

"Андижанка": 12.Дилафруз Хўжаева, 7.Рушания Сафина, 8.Рўзижон Асқарова, 14.Елена Лагуткина, 17.Ойгулжон Ёқубова, 10.Гулҳай Маннабоева, 3.Омадой Султонова, 13.Гулнора Давронова, 11.Назокат Маматисоқова, 1.Кумушой Ғуломова.

 "Севинч": 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 7.Феруза Турдибоева, 9.Маҳлиё Сарикова, 10.Зебо Жўраева, 11.Шахзода Жамолова, 16.Матлуба Абдирасулова, 17.Танзила Зарбиева, 18.Камола Рисқиева, 19.Мария Моисеева, 22.Лайло Тилавова, 23.Нилуфар Қудратова, 25.Зумрат Назарова,

Бугун бу учрашувдан ташқари яна икки учрашув бўлиб ўтди:

"Жиззах" - Тўмарис" 4:4
"Лочин" - "Зомин" 9:0

Эртага бўладиган учрашувлар:
09.00  "Зомин" - "Тўмарис"
10:20  "Севинч" - "Жиззах"
11.40  "Лочин" - "Андижанка"

Қуйида учрашувдан олинган суратлар билан танишинг:
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика