Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиоренина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Айман Ҳаким:«Сурия термаси таслим бўлмайди» News

Айман Ҳаким:«Сурия термаси таслим бўлмайди»

Осойишта даврда миллий жамоани бошқариш осон эмас, нотинчлик ҳукм сураётган мамлакат термасида эса мураккаблик янада кенгроқ кўлам касб этади.

Сурия бош жамоаси устози Айман Ҳаким худди шундай ҳолатга тушди. ЖЧ-2018 саралашининг учинчи раунди сурияликлар учун омадсиз бошланди - Тошкентда кичик ҳисобда (0:1) мағлубиятга учрашди. Шунга қарамай, кейинчалик кореяликлардан очко тортиб олиб, сафарда Хитой термасини енгишди - 1:0. Ҳаким FIFA.com сайтига берган интервьюсида шогирдларининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилаётганини таъкидлади.

57 ёшли мутахассис биринчи навбатда, Жанубий Кореяга қарши тартибли ўйин кўрсатилганига алоҳида урғу берди: «Жамоада иш бошлашим ҳамоно тактик интизом бўйича ишладик. Бошқа миллий термаларда ҳам фаолият юритганман, аммо ҳеч қаерда бундай тартибли ўйинни шакллантира олмагандик. Мендан аввал ишлаган мураббийларнинг ишларига қўшимчалар киритяпмиз. Интизомни таъминлаш, яккакурашларда фаолликни оширишга интиляпмиз. Айнан шу саъй-ҳаракатлар Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳсда бизга асқотди».

Кейинги турда Хитойга сафар уюштирган сурияликлар Маҳмуд ал Мавоснинг голи эвазига дастлабки ғалабани қўлга киритишди. Афтидан, Ҳаким шогирдлари қалбига ишонч уруғларини сепишга улгурган кўринади.

«Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, биз ўйнаймиз ва ҳеч қачон бошимизни эгмаймиз. Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳс меҳнатларимиз самарасини кўрсатди. Машғулотлар пайтида қанчалик қийин бўлса, ўйин пайти натижалар шунчалик яхшиланишини исботладик. Ҳар бир баҳсга муносиб тайёргарлик кўряпмиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритишга номзодлар қаторига кирамиз, деган умиддаман».

4-турдан ўрин олган Қатар термасига қарши баҳс арафасида сурияликлар пешқадамга яқинлашиб олиш имкониятига эга эдилар. Ҳаким ушбу ўйин олдидан қуйидагича фикр юритганди:

«Қатарликлар ҳозирча очко жамғаришмади, бироқ ҳар бир термада имконият сақланиб турибди. Мазкур ўйинда ижобий натижага умид қиляпмиз. Навбатдаги рақимиз кучли футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоага эга. Албатта, ҳар бир баҳс ўта муҳим аҳамият касб этади. Биз уч очкога эга бўлиб, жадвалда юқорироққа кўтарилишни мақсад қилганмиз».

Гарчи Айман Ҳаким жамоасининг имкониятларини юқори баҳолаётган бўлсада, олдинда бир қатор қийинчиликлар кутиб турганини ҳам англаб турибди. Мисол учун, жамоа ўз ўйинларини Малайзияда ўтказади, бу эса мураккабликни янада ошириши турган гап.

«Қийин даврларни бошдан кечиряпмиз, - деди бош мураббий ҳозирги вазият ҳақида фикр юритаркан. - Футболчиларни йиғишда юзага келаётган мушкулотлар туфайли саралаш баҳсларига кўнгилдагидек тайёрлана олмадик. Ҳозирча муайян бошпанага эга эмасмиз, лекин дам олишимиз жуда муҳим. Шунга қарамай, қатъиятлилик ва ишончимизни оширсак, ниятимизга етишимиз мумкин. Футболчиларимиз ўзларини намоён этиш, ижобий натижаларга эришишни чин кўнгилдан хоҳлашмоқда. Биз биргаликда муваффақият қозонишимизга ишонамиз».

Сурия термаси «саёҳати» 2017 йилнинг 5 сентябрь куни омадли якунланиши ҳам мумкин. Жамоа айнан шу куни саралашнинг учинчи раундидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Аксарият мухлису мутахассислар сурияликлар ютуғига ишонмаётган бўлсаларда, Айман Ҳаким ва унинг шогирдлари барчага сенсация тақдим этиб, ўзларига байрам ҳозирлаш ҳаракатини аллақачон бошлаб юборишган.

А.Аҳмедов тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика