Latest news

00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  0 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  4 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  39 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  4 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  193 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  18 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  8 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  20 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5

Ахрол Рисқуллаев: "Орадаги танаффус фаолиятимга таъсир ўтказмайди" News

Ахрол Рисқуллаев: "Орадаги танаффус фаолиятимга таъсир ўтказмайди"

Хабарингиз бўлса ўтган йилги мавсумда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя қилган
ва жамоасини бир неча бор сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Аҳрол Рисқуллаев чемпионатнинг иккинчи даврасини муаммолар туфайли майдондан ташқарида ўтказди.Ҳозирда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби машғулотларида иштирок этаётган Рисқуллаев "CА" учун интервью бериб ўтди.

-  Айни вақтда "Навбаҳор" жамоаси йиғинида иштирок этмоқдасиз. Бу жамоа сиз учун албатта нотаниш эмасдир?

Ҳа албатта ҳозирда "Навбаҳор"нинг йиғинларида иштирок этмоқдаман. Ҳали жамоада қолишим маълум бўлгани йўқ. Мен учун "Навбаҳор"дан яхши хотиралар қолган. Бу жамоа мен учун бегона эмас. Намангандаги йиғинни якунладик энди Тошкентда йиғинни бошлаймиз. У ердаги йиғиндан сўнг жамоада кимлар қолиши маълум бўлади.

- Бизга маълумки сиз ўтган мавсумни иккинчи қисмини футболдан ташқарида ўтказдингиз. Бу сизнинг фаолиятингиз учун қай даражада таъсир ўтказди ?

Бундай ҳолат кутилмаганда содир бўлган бўлсада мени фаолиятимга таъсир ўтказгани йўқ. Футболчи учун энг муҳими бу ўз устида ишлашдир. Футболдан умуман ташқарида бўлдим дея олмайман. Аксинча ўзим учун, жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун доимий ва ҳар доимгидан кўпроқ ишладим. Ўйлашимча бундай ҳолат кўпроқ ёш футболчиларга таъсир ўтказиши мумкин лекин биз аллақачон футболдан тажриба тўплаб олдик. Катта ўйинсиз қолганим бу ёмон албатта лекин ушбу йиғинлар давомида фаолиятимни тўлиқ тикламоқдаман.


- "Динамо"да бўлиб ўтган вазият бўйича сиздан изоҳ сўрардик. Бу қандай содир бўлган? (тах. Ўтган мавсумда Ахрол Рисқуллаев "Динамо" жамоасида биринчи даврани ўтказди ва икки даврани дисфликация туфайли майдонга туша оламади)


Бу воқеалар бўлиб ўтди ва энди нафақат эслаш ёки кимнидир айтиб ўтишдан умуман маъно йўқ деб биламан. Бу кимгадир керак бўлди ва содир бўлди. Фақат мен билан содир бўлганда ҳам буни оддий қабул қилиш мумкин эди лекин яна бошқаларга ҳам таъсир ўтказгани бу бир кишини иши ва кимдир бундан маанфатдор бўлди. Ҳар кимни виждонига ҳавола ва кимда гуноҳ бўлса ўша инсон бир кун албатта жазоланади.

- Энди навбатдаги мавсум учун режалар қандай?

"Навбаҳор" жамоаси билан ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истайман. Бу жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика