Latest news

22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  3 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади News

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади

Аввалроқ мусобақада 10 та жамоа иштирок этиши хабар қилинганди.

Жамоалар мусобақа низоми асосида ўз таркибларини шакллантирмоқда. Режага кўра, 6 июль куни Ўзбекистонда барча клублар танаффусга чиқади ҳамда 7 июль санасидан эътиборан турнир старт олади. 

5 июль куни соат 16:00 да "Бунёдкор" стадионида мусобақага қуръа ташлаб берилади. Турнир ўтган йили бўлгани каби "Бунёдкор" академияси футбол майдонларида ўтказилади. 

Низомга кўра, қуръа олдидан жамоалар саватларга ажратилмайди. 10 та жамоа бир саватдан жой олади ҳамда бергер тизимида қуръа ўтказилади. Якунда унинг дастлабки уч тур ўйинлари қолдирилиб, қолганлари ўчириб юборилади. Яъни, мусобақанинг сўнгги — тўртинчи кунига қадар барча жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади ва шу асосда турнир жадвали шаклланади. 

Тўртинчи куни турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар финал ўйини орқали мусобақа ғолибини аниқлаб беради. Худди шу тартибда 3, 5, 7 ва 9-ўринлар учун ҳам беллашувлар ўтказилади. Фестивал шаклида ўтадиган турнирда барча иштирокчи жамоа умумий ҳисобда 4 тадан учрашув ўтказиши таъминланади. 

Қизиқ тарафи шундаки, дастлабки уч тур давомида асосий вақтда ғолиб чиққан жамоага 3 очко берилади. Ўйин дуранг билан якунига етса, пенальтилар серияси ўтказилади. Бунда ғолиб жамоа 2, мағлуб эса 1 очко эгасига айланади. Асосий вақтдаёқ мағлуб бўлган томон табиийки, очкосиз қолади.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика