Latest news

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  0 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  1 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Австралия U-23 бош мураббийи: "Миллий жамоамизнинг ЖЧга чиққани бизга мотивация беради" News

Австралия U-23 бош мураббийи: "Миллий жамоамизнинг ЖЧга чиққани бизга мотивация беради"

Эртага U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Австралия - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Австралия бош муррабийи Тревор Морган ва футболчи Ремми Нажарин иштрок этишди.


- Эртанги ўйин олдидан фикрларингиз...

- Эртанги ўйин бизнинг футболчиларимизга ўзини кўрсатиши учун жуда ҳам ажойиб имконият. Ўйинни сабрсизлик билан кутяпман, менга қўйиб беришса-ю, бугун ўйнасак...

- Авваламбор, миллий жамоангиз ЖЧга йулланма олгани билан табриклайман. Миллий жамоангизни мундиалга йўлланма олиши U-23 жамоангизга эртанги ўйинга руҳий тарафдан қанчалик устунлик беради?

- Раҳмат. Албатта биз миллий жамоамизни ЖЧда кўришдан жуда хурсандмиз ва бу биз учун аниқ мотивация бўла олади. Аммо, биз эртанги ўйинда фикримизни жамлаган ҳолда ғалаба қозонишимиз шарт.

- Эртанги рақибингиз бўлмиш Саудия Арабистони турнир доирасида умуман гол ўтказмади ва сиз уларни қандай тарзда тўхтатмоқчисиз?

- Ўз режам бор, аммо буни сизга айта олмайман. Уларни тўхтатишни бир йўли гол уришимиз кераклигидадир. Биз ҳам фақат битта гол ўтказиб юборганмиз ва ўйлайманки, бу деярли бир хил нарса.

- Эртага сизнинг жамоангиз Саудия Арабистони билан учрашади ва ўша куни Ўзбекистон Япония билан ўйнайди. Бу тўқнашувда ким ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

- Ўйлашимча, натижани олдиндан айта олиш иложсиз, аммо чорак финалга эътибор берсангиз, Ўзбекистон Ироққа қарши характер кўрсатди, Японияда эса ўйин сифати топ даражада. Ўйлайманки, эртага жуда қизиқ учрашувлар бўлади.

- Саудия Арабистони таркибидаги қайси футболчи энг хавфли деб ўйлайсиз?

- Рақибимиз таркибида жуда кўп истеъдодли уйинчилар бор, аммо мен эртанги асосий таркибни билмайман, — деди Тревор Морган.


- Футболчи Ремми Нажариннинг фикрлари...

- Жуда ҳам ҳаяжондамиз, ўйлашимча эртага ажойиб ўйин гувоҳи бўласиз, — дея қўшимча қилди Ремми Нажарин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика