Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  6 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  18 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..." News

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..."

ОКМК жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибга Авазбек Ўлмасалиевни қўшиб олди.

Сўнгги 3 мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган футболчи янги мавсумда Олмалиқда тўп тепади. Орада турли манбалар унга ЦСКА томонидан қизиқиш борлигини ҳам эълон қилди. Бу қанчалик ҳақиқат эди? Нима учун ОКМКни танлади? Шу ва бошқа саволларга Авазбек Ўлмасалиевдан фикр олдик.

- "Бунёдкор"га келганингизда ёш футболчи эдингиз. Асосий таркиб футболчисидан жамоа сардори даражасигача кўтарилдингиз...


- "Бунёдкор" жамоасига катта раҳмат айтаман. Клуб билан турли даврларни бошдан кечирдик. Бир нечта мураббийлар билан ишладик. Ғалабали онлар ҳам, мағлубиятли пайтлар ҳам бўлди. Бу жамоа бир умр қалбимда қоламан. Насиб қилса, яна шу жамоада ўйнайман.

- ЦСКА жамоаси қизиқиш билдиргани ростми? Бу ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб кимдан эшитдингиз?


- Ҳа, ЦСКА жамоасидан қизиқиш бўлди. Лекин аниқ таклиф билан чиқишгани йўқ. Агентлар бу ҳақида маълум қилишди. Яна турлича вариантлар беришди. Ўхшамади шекилли жим бўлиб қолишди.




- ОКМКга ўтиш қандай содир бўлди?


- Миржалол Қосимов таклиф билан чиқдилар. Агар легионерга айланмасам, ОКМКга ўтаман деган эдим. Уйдагилар билан маслахатлашган ҳолда шу қарорга келдим.

- Универсал футболчи ҳисобланасиз. ОКМКда сиздан қайси позицияда фойдаланишмоқда?


- Қайси позицияда фойдам тегса, мураббий қаерда ўйнатса, ўша жойда ҳаракат қиламан.

- ОКМКда қайси рақамда тўп тепасиз?


- Ҳар бир футболчининг яхши кўрган рақами бўлади. Янги мавсумда 6-рақамда ўйнайман.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика