Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

"australiascout.com": Ўзбекистон терма жамоасининг тактик схемаси News

"australiascout.com": Ўзбекистон терма жамоасининг тактик схемаси

Австралия футбол сайтларидан бири "australiascout.com" Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мақола чоп этди.
Қуйида ушбу тактик превьюнинг таржимасини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатларида муваффақиятли иштироки билан из қолдирган. Бу сафар ҳам шундай бўлиши мумкин. Бош мураббий Миржалол Қосимов яхши жамоани шакллантира олди. Умуман олганда, Ўзбекистон мусобақада "қора тулпор"дек гап, улардан нима кутишни олдиндан айтиш қийин. Лекин гуруҳдан чиқа олади деса бўлади.

Катта эҳтимол билан Қосимов 4-2-3-1 схемасидан фойдаланади. Аслини олганда, турнирда энг кўп фойдаланадиган тактик схема ҳам айнан 4-2-3-1 бўлса ажаб эмас. Ўзбекистон термаси ҳозир яхши ҳолатда, улар тўп билан олдинга ҳаракат қилишни маъқул кўришади. Шунингдек, жамоа тўпсиз ҳам кўп меҳнат қилади.

Ҳимоячилардан Шавкат Муллажонов билан Анзур Исмоилов жисмоний жиҳатдан кучли ўйинчилар, улар рақибни "ёпиб" қўя олишади. Россия чемпионатида ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов мусобақанинг энг яхшилари қаторидан жой олиши мумкин. Ўнг қанотда эса Осиё ўйинларида қатнашган Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилади.

Ярим ҳимояда тажрибали Темур Кападзе бор, у кўпроқ орқароқда ҳаракат қилади, унинг ёнида яна бир яхши таянч футболчиси Азиз Ҳайдаров ўйнайди. Бу икки футболчи қаторига Одил Аҳмедов ҳам қўшилса, қарабсизки майдон марказида ўзига хос учбурчак юзага келади. Одил Аҳмедовни кўпчилик бундан тўрт йил аввалги мусобақа орқали билиб олган. У тўп билан олдинга жуда яхши ва тез ҳаракат қилади. Қолаверса, узоқдан зарба беришни ёқтиради. Қатарга қарши илк ўйинда унинг голини бир эслаб кўринг-а.  

Одил Аҳмедов шубҳасиз терма жамоанинг "олтин тожи" ҳисобланади. У нафақат марказдан, балки қанотлардан ҳам хавф туғдириши мумкин. Унинг Янги Зеландия дарвозасига киритган иккала голи ҳам чиройли чиққанди. Агар Аҳмедов орқароқда тўп тепса, унда 10-рақамли футболчи вазифасини Сервер Жепаров бажаради. Кучли рақибларга қарши беллашувларда Қосимов ҳимоя чизиғининг олд қисмида икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнашни хуш кўради. Бунда Жепаров чап қанотдан кўра марказга яқинроқ жойдан ўрин олади. Натижада Виталий Денисовда ҳужумга кўпроқ қўшилиш варианти юзага келади. Жепаров миллий терма сафида 100дан ошиқ ўйинда майдонга тушган, икки бор (2008, 2011) "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилган. Терма жамоа таркибида 23та голи билан тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринда боряпти, унинг айниқса янгича соч турмаги журналистлар эътиборини тортиши мумкин.

Ҳужумда ким ўйнайди? Бу эса катта сўроқ. Терма жамоанинг энг асосий ҳужумчиси Максим Шацких кетганидан бери Ўзбекистон ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келяпти. Клуби сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган Игорь Сергеевнинг аллақачон ўзини кўрсатадиган пайт келди. Кўриниб турибдики, Аҳмедов орқароқда ўйнаган баҳсларда Ўзбекистон гол уришга қийналяпти. Бунда қанот ярим ҳимоячилари асосий планга чиқиб қолишмоқда, лекин улар доим ҳам бир текис ҳаракат қила олишмаяпти. Аммо марказдан ҳужум қилганда Ўзбекистон жуда хавфли жамоага айланади.

Ўзбекистон терма жамоаси бор имкониятини ишга солса, Осиё Кубогида ярим финалгача бора олади. Аммо улар учун бу мусобақада иштирок этишдан асосий мақсад Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бориш учун ҳозирданоқ пойдевор қўйиш ҳисобланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика