Latest news

17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  4 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  13 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2

"Атлетико" суд орқали "Барселона"дан 80 млн. евро ундириб олмоқчи News

"Атлетико" суд орқали "Барселона"дан 80 млн. евро ундириб олмоқчи

"Атлетико" Антуан Гризманн трансфери туфайли "Барселона"ни судга бермоқчи.

Олдинроқ, Каталония клуби франциялик учун "матрасчилар"га 120 млн. евро ўтказиб берган эди, аммо пойтахт клуби қўшимча 80 млн. евро ундириб олмоқчи.

"Атлетико"дагиларнинг фикрича, "Барселона" 1 июлдан олдин Гризманн билан шартнома имзолаб бўлган. Антуаннинг нархи 1 июлдан бошлаб 200 млн. евродан 120 млн. еврога айланиши керак эди.

"Бугун Гризманнинг адвокати ЛаЛига штаб квартирасида бўлди ва битимни бир томонлама бекор қилди. У "Барселона" номида 120 млн. евро тўлади.

Бизнинг фикримизча, бу маблағ товон пулини тўлаш учун етарли эмас. Чунки "Барселона" ва Антуан товон пули 120 млн. еврога айланишидан олдин келишиб олишган.

Бу воқеа 14 май куни, футболчи клубимизни тарк этишини эълон қилганида содир бўлган. "Атлетико" ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишга киришди" - дейилади мадридликлар расмий сайтида.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика