Latest news

21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  0 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  49 21:25"Динамо" - "Машъал" 1:0 (Матнли трансляция)  3 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  1 20:55Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"  1 20:37Холанд АПЛ рекордини ўрнатди  1 20:37АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брайтон" 2:2 (матнли трансляция)  21 20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  0 19:53Луис Качоррининг дубли «Бунёдкор»га ғалаба тақдим этди  11 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  4 17:50Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум  17 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  16 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  24 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  2

"Атлетико" "Барселона"ни Суперкубокдан чиқариб юборди: 5та гол, ВАР, Феликснинг Месси ва Суарес билан тўқнашуви News

"Атлетико" "Барселона"ни Суперкубокдан чиқариб юборди: 5та гол, ВАР, Феликснинг Месси ва Суарес билан тўқнашуви

"Барселона" деярли тўлиқ ўйинни назорат қилди.

"Барса" ва "Атлетико" биргаликда 5та гол уришди, ҳамма гол иккинчи бўлимда содир бўлди. Учрашувнинг биринчи қисмида Каталония клуби 9та зарба (3та аниқ зарба) берган бўлсада, рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Биринчи бўлим жанжал билан эсда қолди. Аниқроғи "Барселона"нинг Феликсга бўлган эътирози билан.


Португалиялик тайм охирида рақиб жарима майдончасига узатилган тўпга етишга уринди. Жоау тўпни ўтказиб юборди, аммо тирсаги билан Хорди Альбага тегиб кетган кўринади. Испаниялик ҳимоячи Феликс олдига келиб, рақибининг юзига бармоғи билан "мини шапалоқ" берди.

Жоау Хордининг қўлини итариб юборди. Кейин Умтити португалияликни олиб кетди, Альбани эса Мората тинчлантиришга уринди.

Аммо можаро якунланмади. Хуштакдан сўнг Феликс олдига Месси келди. Футболчилар кийиниш хонасига кетаётиб ниманидир аниқлаштиришга уринишди, кейин шартта тўхтаб, пешоналар жангини бошлашди.

Вазиятга Пике ва Томас аралашишди. "Барселона" сардори четга чиқди, Феликсга эса навбатдаги ҳужум амалга оширилди. Навбат Луис Суаресга келган эди. Бускетс эса рақиб футболчиларини тинчлантиришга уринди.

Нуқтани Стефан Савич қўйди. Черногориялик тўдалашиб турганлар орасига ўзини отиб, ҳаммани тарқалишга чорлади. Хосе Луис Гонсалес Гонсалес охиригача вазиятга аралашмади.


Иккинчи бўлимда жамоалар можарони унутиб, фақат гол ҳақида ўйлади. Коке Эктор Эррера ўрнига майдонга тушди ва бир дақиқа ўтиб гол урди: У рақиб жарима майдончасида очилиб, Корреа узатмасини голга айлантирди.


4 дақиқа ўтиб Месси мувозанатни тиклади: Суарес рақиб "ўнолтилиги" ичида тўпни Леога ютиб берди, аргентиналик эса ўнг оёғи билан ҳисобни тенглаштирди.


59-дақиқада Месси дубль қайд этди, аммо Гонсалес Гонсалес голни бекор қилди. Аргентиналик тўпни қўли билан ўзига тўғирлаб олган экан.

Бир неча дақиқа ўтиб "Барса" барибир иккинчи голни уришга эришди. 73-дақиқада эса ўйинга нуқта қўйилгандек туйилди. 3:1... бўлиши мумкин эди, аммо ҳакам голни бекор қилди. Офсайд!

Кейин кутилмаган воқеалар бошланди. "Барселона" бутун ўйин давомида устунлик қилди, голлари сони 4та бўлиши мумкин эди. Аммо "Атлетико" ғалаба қозонди.


Захирадан ўйинга қўшилган Витоло 81-дақиқада ажойиб узатмадан сўнг "Барселона" жарима майдончасига кирди. Нетода фол қилишдан бошқа чора йўқ эди, Мората эса пенальтидан унумли фойдаланди.

86-дақиқада "Барселона" ҳимоясида навбатдаги омадсизлик рўй берди. Мората Корреани Нето билан бирга-бир вазиятга чиқарди, "Атлетико" футболчиси бир амаллаб зарба берди, тўп посбон қўлига тегиб дарвозага кириб кетди.

3:2! "Атлетико" финалда.



Ушбу ўйиндан кейин "Атлетико" президенти Энрике Сересонинг баҳсдан олдин айтган гаплари кулгили кўринади.

"Авваллари битта муаммо бўларди - ҳакамлар, энди иккита - ҳакамлар ва ВАР" - деганди Сересо.


Испания Суперкубоги финалида Мадрид дербиси бўлади.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика