"Атлетик" ҳимоячиси жарроҳлик столига ётқизилди
21 dec 2019 23:27
News
"Атлетик" ҳимоячиси жарроҳлик столига ётқизилди
Футболчи узоқ вақтдан буён жароҳатдан азият чекаётганди.
Бильбаонинг "Атлетик" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Оскар де Маркос жума куни муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақида "Marca" нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи жорий мавсум 4 та учрашувда майдонга тушган. Маълумотларга кўра, де Маркоснинг тикланиши учун камида 10 ҳафта талаб қилинади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments