Latest news

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  4 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  24 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан" News

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан"

Бангладеш давлатида чемпионлик ҳамда кубок соҳиби айланган сирдарёлик футболчи, айни вақтда Навоийнинг “Қизилқум” клубида тўп тепаётган Асрор Ғофуровга бир неча саволлар билан юзландик.

- Аввало легионерлик фаолиятигиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз. Чемпионлик ҳиссиётлари қандай бўлди?

- Албатта, сўнгги 3 йилни Бангладеш чемпионатида ўтказдим ва чемпионликни қўлга киритдим. Қолаверса, жамоамиз кубокни ҳам ютди. Қайси мамлакатда бўлмасин, чемпионлик жуда ҳам ёқимли бўлар экан. Байроғимизни ўзга давлатларда юқориларга кўтариш бу ҳар бир спортчининг орзуси бўлса керак. 

- Асрор Ғофуровнинг легионерлик фаолияти чўққига чиқаётган бир паллада унинг Ўзбекистон Суперлигасида, устига-устак жон сақлаш учун ҳаракат қилаётган жамоада пайдо бўлиши қандай рўй берди ва нималар сабаб бўлди?

- Биласизми, биринчи навбатда менга она ватан соғинчи сабаб бўлди. Қолаверса, легионер сифатида юқори натижага эришиб қайтиш менимча яхши бўлса керак. Кейин 3 йил мобайнида Бангладешда бўлдим. Ундан ташқари 6 йил Туркияда тўп тепдим. Бу кам вақт эмас менимча, ундан ташқари оиладан шунча вақт четда бўлиш қийин.

-  “Қизилқум”дан ташқари таклифлар бўлмадими?

- Таклифлар бор эди. Асосан Индонезия, Таиланд ва Бангладешнинг ўзидан ҳам яхши чорловлар бўлди. Лекин юқорида айтганимдек юрт соғинчи мени ватанимга қайтарди.

- Асрор яна миллий чемпионатимизга қайтдингиз ва бир неча учрашувларда майдонга тушдингиз. Олдинги ва ҳозирги пайтларни солиштирсак, Суперлигада нималарни ўзгарганини кўрдингиз ёки нималар ҳали ҳамон ўзгаришсизсиз қолган?

- Охирги йилларда бизнинг чемпионатимизда ўзгаришлар жуда ҳам кўп. Масалан олдинлари майдонлар қанақа аҳволда эди, ҳозир қандай даражада. ВАР тизими футболимизга кириб келиши, майдонларнинг прожекторлари ва ҳар бир ўйиндан жонли трансляциялар барчаси футболимизнинг анчагина олдинга юриш қилганидан далолат беради. 

- Асрор Ғофуровни янги мавсумда яна легионер сифатида кўрамизми?

- Биласизми мен Суперлигага қайтишимнинг асосий мақсади унчалик кучли бўлмаган чемпионатда тўп тепиб, ўз формамни сал бўлсада пастга туширдим. Шу сабабдан ҳам мен Ўзбекистонда ўзимни яна қайта кашф қилмоқчиман. Шунинг учун ҳали бошқа давлатга кетишни режа қилганим йўқ. 

- Асрор Ғофуровнинг навоийлик футбол мухлисларига айтадиган гаплари борми?

- Бизнинг содиқ мухлисларга озгина сабр қилишларини ва биз уларга кўплаб ғалабали онларни тақдим қилишимизни айтиб ўтган бўлардим. Албатта улар учун севимли бўлган жамоасини Суперлигада, мавсум якунида яхши ўринларда кўришлари учун тинмасдан ҳаракат қилаётганимизни таъкидлаган бўлардим.

Шохруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика