Latest news

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

Асрор Алиқулов Суперлиганинг қайси жамоасига "йўқ!" деди? News

Асрор Алиқулов Суперлиганинг қайси жамоасига "йўқ!" деди?

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Бугунги ўйин қийин бўлишини тахмин қилгандик. Шунга яраша учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи" футболчилари жуда бўйдор ва улар майдонда бизга қийинчилик туғдиришди. Йигитлар 60-70 дақиқаларгача рақибга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Бундан ташқари ҳужумга берилиб кетганимиз оқибатида ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Бу эса ўз навбатида ҳисобни йириклашиб кетишига олиб келди.

Йигитларимиз ёш ва ўйинларга руҳан тайёргарлиги етарли эмас. Бугунги ўйинда улар тажрибали футболчиларга қарши ўйнашди. Ҳеч бир ўйин осон ўтаётгани йўқ, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳам ҳар доим ўйинни кучайтира олмайди.

"Қизилқум"га қарши ўйинда ҳам жамоамиз ёмон ҳаракат қилмаганди. Захирамиз кучли эмаслиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Йигитлар ўйиндан-ўйинга шаклланиб боришади".

— Бир муддат аввал сизнинг хизматларингизга "Турон" раҳбарияти қизиқиш билдираётгани тўғрисида миш-мишлар тарқалганди. Бу гап-сўзлар ҳақиқатга қанчалик яқин?

 — Ҳа, рост. Яйпан клуби раҳбарияти билан бу борада гаплашганмиз. Лекин "Шўртан"ни қийин вазиятда ташлаб кетиш яхши бўлмасди. Бундан ташқари "ПРО" лицензиясига ўқиётгандим, ҳаммаси бир вақтга тўғри келиб қолди.

— "Шўртан"нинг молиявий ҳолати яхши эмас. Суперлигадан таклиф бўлганини ўзингиз тан олдингиз. Айтинг-чи, сизни Ғузорда айнан нима ишлаб турибди?

— Биринчидан, футболга бўлган муносабат. Ҳамма осон йўлни танлаб кетаверса, бу футболчиларни ким тайёрлайди? Қўл остимдаги йигитлар орасида иқтидорлилари кўп, улар ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. Шунингдек, ўзим қашқадарёлик бўлганим учун ҳам "Шўртан"да иш бошлагандим. Қанча қийин бўлмасин, йилни Ғузор клубида якунлаб қўймоқчиман.

"Нефтчи"нинг асосий мақсади нима? Мўминжонов жавоб берди



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика