Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Асрор Алиқулов: «Самарқандда дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас» News

Асрор Алиқулов: «Самарқандда дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас»

«Динамо» - «Шўртан» (0:0) учрашувидан кейин Ғузор клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Асрор ака, бугун “Шўртан” бир очко қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?
- Самарқанддан бир очко олиб қайтаётганимиздан хафа эмасман. Бугун жамоамиз “Динамо”га жиддий қаршилик кўрсатиб, сафардан очко билан қайтаяпти. Бу баҳсда ҳар икки жамоа ҳам аслида фақат ғалабани кўзлаганди. Омадимиз келса, имкониятлардан фойдаланиб, ғалаба билан ҳам қайтишимиз мумкин эди. Аммо, бугунги натижа ҳам ёмон эмас. “Динамо” ғалаба учун кўп ҳаракат қилди, аммо бошқа чизиқлар каби ҳимоя ва дарвозабонимиз ҳам яхши ўйин намойиш этди. Айниқса, иккинчи бўлимда “Динамо” ҳужумкорликни ошириб, Илҳом Юнусов, Зоҳир Қўзибоев сингари тажрибали футболчилари билан гол уришга интилди, аммо якунда дуранг қайд эта олдик.

- «Андижон»га қарши ғалабали ўйиндан кейин “Шўртан” кутилмаганда Ғузорда “Норин”га мағлуб бўлди. ПФЛнинг “Шўртан”дан 3 очкони олиб ташлаш қарори жамоага жиддий таъсир қилдими?
- Афсуски, шундай. Бундай нарсалар хоҳлаймизми-йўқми футболчилар руҳиятига таъсир қилади. Ҳар ҳолда, тасаввур қилинг майдонда курашиб, ғалаба қозонсангда, сенга умуман боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли натижанг бекор қилинса, қандай таъсир қилади? Айниқса, футболчилар тер тўкиб ишласа-ю, маблағ берилиши вақтида футболчига эмас, қаердагиларга берилса бу жуда аламли ҳолат. Бундай пайтда бизга ҳам футболчиларни, жамоани тайёрлаш, ғалаба учун курашга чорлаш осон эмас. Қолаверса, бунақа ҳолатларда мухлислар ҳам жамоани тўғри тушуниб, қўллаб-қувватлашлари лозим. Ғалаба қозонсак яхшимиз, мағлуб бўлганда эса яккаланиб қолаётгандекмиз. Клубни доимо қўллаб-қувватлаётганликларини сезиш кучимизга яна куч қўшарди.

- Кўриниб турибдики, ўйин жиҳатдан “Шўртан”да яхши потенциал бор. Жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- Аниқ вазифа чемпионлик бўлмасада, менинг мақсадим ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозонишдир. Қўл остимдаги йигитларга ишонаман, уларда потенциал бор. Футболчилар ҳар бир ўйинда ғалаба учун борларини беришмоқда ва бундан кейин ҳам майдонга тушдикми охиригача курашишда давом этамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика