Latest news

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди" News

Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Машъал" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Дўстлик" жамоаси ҳозирда янги бош мураббий билан ишлаяпти. Бу жамоа ҳозирга келиб чемпионат етакчи жамоаларидан очко тортиб олаяпти. Кўп голлар ураяпти, жамоа ҳужумчиси Шерзод Қодиров қисқа фурсатда тўпурарлар сафига қўшилди. Бугун кутганимиздек ўйин бўлди, рақиб қарши ҳужумларига эҳтиёткор услубни танладик. Кўп вазият яратдик. Ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман.

- Ниязметов гол урган вазиятда алмаштирдингиз. Унинг гол уришини кутиб турганмидингиз?

- Йўқ, унга кўпроқ голли узатмалар вазифасини қўйгандик. Рустам ўйин давомида кўп вазиятлар яратди. Унинг ўрнига қўшилган футболчида ҳам айни шунақа вазифа бор эди. Шунга қарамай Ниязметов ўзининг креатив ҳаракатлари эвазига жуда чиройли гол урди.

- Кубок ўйинларида "Қизилқум"га дуч келаяпсиз. Собиқ жамоангизга қарши ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- "Қизилқум" таркибида легионер футболчилари бўлган кучли жамоа. Барибир Суперлига клуби, бизга осон бўлмайди. Бу ўйин ўтди, эътиборни кейинги учрашувга муносиб тайёргарлик учун қаратамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика