Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Асрор Алиқулов: "Келишилган ўйинлар" ишлашни ёқтирмайдиган мураббийлар учун қўл келмоқда" News

Асрор Алиқулов: "Келишилган ўйинлар" ишлашни ёқтирмайдиган мураббийлар учун қўл келмоқда"

Олий лигада 500дан ортиқ ўйин ўтказган мутлақ рекордчи, "Шўртан" жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Асрор Алиқулов футболимиздаги энг оғриқли нуқта - "келишилган ўйинлар" хусусида ўз фикрларини билдирди.


- Шу ёшда ҳам майдонга тушаётганимнинг асосий сабаби - машғулот. Машғулотларда ишлаш орқали жисмоний ҳолатимни ушлаб турибман. "Шўртан" жамоасида ҳозирги кунда марказий ҳимоясида бироз муаммо борлиги туфайли футбол ўйнашда давом этяпман. Футболчи ҳеч қачон меҳнатдан қочмаслиги керак. Машғулотларда қанчалик зўр бериб ишласа, майдонда аксинча осонроқ бўлади. Ҳозирги кунда келиб ҳам тўп тепаётганимнинг асосий сири - меҳнат десам бўлади.

Келишилган ўйинлар? Бу биринчи навбатда бу футболни ўсишига қаршилик қилади. Иккинчидан эса бу менимча, ишлашни хоҳламайдиган мураббийлар учун қўл келса керак. Жамоани ўйинини шакллантиролмайдиган, эринчоқ мураббийлар фақатгина келишилган ўйинлар орқали қайсидир томонлама ўзининг кучсиз томонларини ёпиш мақсадида шу ишга қўл уради деб ўйлайман. Лекин бу нарса вақтинчалик. Чунки ҳозир келишилган ўйинларга қарши кураш олиб борилмоқда. Ўсиб келаётган ёш истеъдодларнинг йўқолиб қолишига ҳам шу келишилган ўйинлар сабаб бўлмоқда. Умуман бу нарса футболни чўктиради. Бизда шу келишилган ўйинларда иштирок этадиган, ишлашни истамайдиган мураббийлар бор. Афсуски бу каби ўйинлар учраб турибди. Лекин йилдан-йилга сезиларли даражада камайиб бормоқда. Бу борада катта кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Агарда тез орада шу каби ўйинлар янада камайса, стадионга анча мухлислар қайтади.

"Шўртан" жамоаси ўз олдига аниқ бир вазифа қўймаган. "Шўртан"да охирги йилларда маҳаллий ёшларга эътибор бўлмаган. Шу боис ҳозирги кунда таркибда юқори даражада ўйнай оладиган футболчилар жуда камайиб кетди. Бу йилдан эътиборан жамоамиз асосан бор эътиборини футбол мактабимиздан чиқиб келаётган ёшларга қаратади. Уларга имкон берилади. "Шўртан"нинг асосий мақсади ўз тарбияланувчиларига эътиборни кучайтириб, келажакда истеъдодли ёшларни чиқариш. "Шўртан" аста-секин ўз ўйинини кучайтириб боради. Таркибда кўплаб ўзгаришлар руй берган. Раҳбарият жамоа олдига маълум бир ўринни эгаллашни вазифа қилиб қўймаган. Мақсадимиз ҳар бир ўйинга ғалаба иштиёқида майдонга тушиш ва мухлисларни қувонтириш.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика