Latest news

11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  7 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  13 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди" News

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди"

ПРО-Лиганинг 20-тури доирасида "Машъал" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Айтишим мумкинки, ўйин мухлисларбоп ва қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимизни амалга ошира олмадик. Футболчилар ўйинга киришиб кетишга қийналишди. Стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди. Қизил карточка "Локомотив"га таъсир қилди. Етарлича вазият яратдик ва якунда ғалаба қозондик", - деди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги ўзгариш мажбурий амалга оширилдими ёки тактика эдими?
- "Локомотив"нинг кучли томони ярим ҳимоя. Ҳимоячилари ҳам тўп билан муомала қила олади. Биз бир ҳимоячини таянч зонасига қўйдик. Лекин бу ўзини оқламади. Қийинчиликка дуч келди. Унинг ўрнига тушган ярим ҳимоячилар ўзини яхши ҳис қилди. Футболчиларимиз ўзида куч топишди. Буни олдиндан ўйланган, деб айтмаган бўлардим.

- "Локомотив"ни ютган жамоадан мухлислар янада кўпроғини талаб қилади. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик учун режа ишлаб чиқилганми?
- Сунъий майдонда ўйнаймиз. Айрим футболчиларимизнинг соғлиғини ўйлаб таваккал қила олмаймиз. Футболчиларнинг ҳолати ва рақибни ҳисобга олиб, шунга мос футболчиларни олиб кетамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика