Latest news

13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  0 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  12 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  7 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..." News

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..."

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: Баҳс оғир бўлишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасидан фойдаландик. Гол урдик ва тўп назоратини "Насаф"га топширдик. Футболчиларимизда бироз ҳаяжон борлиги сезилди. Қисқа пасларимиз ҳам ўхшамади. Сўнгги сонияларда афсуски гол ўтказиб юбордик.

- Ғалаба сўнгги сонияларда қўлдан чиқди, аммо футболчилар ўзига белгиланган вазифани қай даражада бажара олишди?

- Футболчилар бугун кўп тўпсиз ҳаракат қилишди, бу осон эмас. Улардан мамнунман.

- Мурод Раҳматов "Насаф"дан ижарага олингани учун майдонга тушмадими?

- Футболчини ижарага олаётганда шартномада шундай банд бўлган.

- Ислом Кенжабоев мавсумни яхши бошлади, жамоа етакчиси бўлиб ўйнаяпти. Уни мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"да кўрамизми?

- Кенжабоев сўнгги бир-икки йил ўз савиясида ўйнай олмади. Биз унга формасини тиклашга ёрдам беряпмиз, у эса жамоамизга. Унинг ҳужумдаги индивидуал ҳаракатлари бизга фойда келтирмоқда.

- "Қизилқум" 2 нафар ҳужумчи билан ўйнаши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Қачонки жамоада икки нафар таянч ярим ҳимоячиси бўлса, улар якка курашларда рақибга имкон қолдирмаса, шундагина икки ҳужумчи билан ўйнаймиз.

- Илҳом Ваҳобов эмоцияларга кўп берилиб кетяпти.

- Тўғри, кўп ҳаёлпарастлик қилади. У жамоамизга келганидан бери Ваҳобовнинг ўсишига иложи борича ёрдам беряпмиз. Лекин бу характер. Концентрацияни йўқотишни бас қилса, футболчида ривожланиш кузатилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика